Кашкадаринская область

Бошқарма ҳақида

Кашкадаринская область

АЛЛАЕВ ДОЛЛИ ҲАКИМОВИЧ

Қашқадарё вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи

180100, Қарши, Мустақиллик кўчаси 2 уй
Dushanba-Juma
09:00 - 12:00

Бошқарма фаолиятига бевосита умумий раҳбарлик қилади, Бошқарма ишларини ташкиллаштиради, йўналтиради ва назорат қилади;

Бошқармага юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

Бошқарма ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги низом, Вазирлик Ҳайъатининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг буйруқлари ва фармойишлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга оширади, шунингдек, топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун Бошқарма ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўради.

Вазирлик Ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилади;

бошқарма ходимларини рағбатлантириш, интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида чора-тадбирларни амалга оширади;

бошқарма ходимларидан меҳнат интизомини бузганлик, юклатилган вазифаларни ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаганлик ҳолатлари юзасидан тушунтиришлар олади;

бошқарма фаолиятига дахлдор масалаларни муҳокама қилиш, иш режа ва бошқа топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш учун бошқарманинг барча ходимлари иштирокида мунтазам равишда тезкор йиғилишлар ўтказади;

Бошқарманинг бутун фаолияти бўйича, шунингдек, туман (шаҳар) бўлинмалар, фуқаролар йиғинларида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммо камчиликлар, уларни бартараф этиш бўйича таҳлилий маълумотлар ва статистик кўрсаткичларни белгиланган муддатларда Вазирлик юборилишини назорат қилиб боради.

ўз ваколати доирасида тегишли ҳужжатларни имзолайди.

Бошқарма бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

2021 © Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Мазкур вебсайт БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда Япония ҳукумати молиявий кўмагида яратилган