Зульфия

Чоп этиш

23.09.2020

Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари билан онлайн мулоқот ўтказилди

Юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳаларда имкониятларини рўёбга чиқариши учун барча шароитлар яратилиб, муносиб рағбатлантирилмоқда.
Бугунги кунда аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқиш ва меҳнат фаолиятидаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган хотин-қизлар сони 339 нафарни ташкил этмоқда.
18 сентябрь куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бошқармаси томонидан жорий йилнинг Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари иштирокида “Ислоҳотлар ва юрт тараққиётига менинг ҳиссам” мавзусида республика конференцияси онлайн тарзда ташкил этилди.

Бошқа янгиликлар

Вазирлик янгиликлари

2021 © Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Мазкур вебсайт БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда Япония ҳукумати молиявий кўмагида яратилган