Вазирлик янгиликлари

Чоп этиш

22.02.2021

“Бунёдкор” маҳалласидаги аёллар бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама этилди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова Наманган вилояти Наманган шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан атрофлича танишди.

Ҳозирда “Бунёдкор” маҳалласидаги 12 883 нафар аҳолининг 6 118 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Шундан 118 нафар аёл “Аёллар дафтари”га киритилган.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Г. Маруфова раҳбарлигида хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аёллар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка йўналтириш масалаларига бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқот давомида “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда имтиёзли кредит олиш истагидаги хотин-қизларга тадбиркорлик ва бизнес фаолиятларини бошлашлари учун бошланғич ҳуқуқий, иқтисодий тушунчалар бериб ўтилди.

Бошқа янгиликлар

Вазирлик янгиликлари

2021 © Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Мазкур вебсайт БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда Япония ҳукумати молиявий кўмагида яратилган