Ҳудудий янгиликлар

Чоп этиш

15.02.2021

“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор”

Жорий йил 8-14 февраль кунлари Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Орзу” маҳалласида “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” шиори остида ўқув курслари ташкил этилди.

Унда “Ёшлар дафтари”га киритилган ва ўз бизнес ғоясига эга бўлган ташаббускор йигит-қизларга малакали мутахассислар томонидан “Бизнес билан танишув ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш” йўналиши бўйича зарур билимлар берилди.

Шунингдек, ўқув давомида иштирокчилар ўз корхоналарини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказдилар. Бу билан улар аввалгидек “иш изловчи” эмас, балки “иш берувчи” мақомига эга бўлди.

Бошқа янгиликлар

Вазирлик янгиликлари

2021 © Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Мазкур вебсайт БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда Япония ҳукумати молиявий кўмагида яратилган