Вазирлик янгиликлари

Чоп этиш

24.02.2021

“Шўртепа” обод масканга айланмоқда

Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев Самарқанд вилояти Пайариқ туманининг “Шўртепа” маҳалласида бўлиб, амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.

Ички йўлларнинг таъмирланиши, ичимлик суви муаммосини ҳал этиш, электр таъминотидаги узилишларни бартараф этиш, хонадонлар ва кўчаларни кўкаламзорлаштириш масалаларига эътибор қаратилди.

“Фаровон”, “Гулистон”, “Бешқўрғон”, “Оқтош”, “Қирқовул”, “Гулзор”, “Маданият”, “Баҳор”, “Кўлтўсин”, “Ғаллакор”, “Маниобод”, “Тўполос”, “Илғор”, “Хўжаобод”, “Тошховуз”, “Навруз”, “Каттасайдов”, “Ўймовут” ва “Ўзбекистон” маҳаллала фуқаролар йиғинлари биноларини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди. Туманда ободонлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.

Вазир ўринбосари вилоят прокурори Р.Машарипов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Очилов, туман ҳокими Д.Мусиновлар билан бирга маҳалла оқсоқоллари билан суҳбат ўтказиб, маҳаллага тегишли муаммолар, таклиф ва тавсиялари билан қизиқди. Бундан ташқари, маҳалладаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олинди.

“Шўртепа” маҳалла фуқаролар йиғини худудида 5 та қишлоқ мавжуд бўлиб, 555 та хонадонда 3101 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Ободонлаштириш тадбирлари бошлангандан буён 103 та хонадоннинг девори, фасад қисми таъмирланиб, оқланган. 115 та хонадонларнинг томорқалари ва ёндош ҳудудлардаги 5,60 гектар майдонлар шудгор қилинди, 140 та хонадон ҳовлиси тартибга келтирилди, 6,4 км аҳоли хонадонларига борадиган ички йўл четида жойлашган ариқлар тозаланган.

Маҳалладаги оилаларнинг эхтиёжидан келиб чиқиб 35 тонна кўмир маҳсулотлари тарқатилган. 35 та хонадонга янги маиший суюлтирилган газ балони ҳамда  105 та газ баллонлар алмаштириб берилди. 600 дан зиёд мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазилган. 360 бош қора мол, 450 бош қўй, эчкилар, 10 бош от ва 320 бош итлар прафилактик эмланган ва рўйхатга олинган. 6,50 км ички йўлларга шағал қопламаси ётқизилган.

Режадаги алмаштирилиши лозим бўлган, эскирган сим ёғочлардан ҳозирга қадар 20 та симёғочлар ўрнатилган. Ҳудуддаги 43 ва 13-умумтаълим мактабларининг чегара худудини айланган таъмирталаб деворлари бузилиб, қайта қурилмоқда.

Ҳудуддаги собиқ машина трактор паркининг биноси бузилиб, ўрнида 120 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қуриш ишлари бошланган. Маҳалла ҳудудидаги “Вали” қишлоқ врачлик пунктида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ногиронлиги бўлган 1 нафар фуқаро ногиронлик аравачи билан таъминланган. Камбағаллик рўйхатида (темир дафтар) ҳамда аёллар ва ёшлар дафтарида рўйхатда турган 18 нафар фуқароларга маиший техникалар берилган. 573 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилган.

2021 © Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Мазкур вебсайт БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда Япония ҳукумати молиявий кўмагида яратилган