Ҳудудий янгиликлар

Чоп этиш

10.02.2021

"Туркистон" маҳалласида гилам тўқиш тўгараги иш бошлади

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан тумандаги "Туркистон" маҳалла фуқаролар йиғинида гилам тўқиш тўгараги ташкил этилди.

Бундан асосий мақсад, маҳалладаги “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари турли ҳунармандчилик йўналишлари бўйича ўқитиш ҳамда шу асосда уларнинг бандлигини таъминлашдан иборатдир.

Мазкур тўгаракда ҳозирги кунда 10 нафар турли ёшдаги ўсмирларга “Ҳунарманд” уюшмасининг Тўрткўл тумани бўлими аъзоси, ҳунарманд Б.Абдуллаева томонидан гилам тўқиш сир-асрорлари ўргатиб келинмоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан тумандаги Маданият саройи биносида ташкил қилинган қатор тўгаракларда ҳозирги вақтда 40 дан ортиқ ёшларга гилам тўқиш, тикувчилик, совға буюмлари тайёрлаш ва қўғирчоқ тўқиш йўналишлари бўйича доимий сабоқ бериб келинмоқда.

Бошқа янгиликлар

Вазирлик янгиликлари

2021 © Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Мазкур вебсайт БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда Япония ҳукумати молиявий кўмагида яратилган