22.02.2021
Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги Себустон махалласи Қизилкўш қишлоғидаги 2 та чойхона ва ахоли хонадонлари ҳамда Оқдарё туманидаги “Янгиравот-2” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди ҳамда бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Шунингдек, маҳаллада зудлик билан бажарилиши лозим бўлган кўплаб долзарб масалаларни танқидий кўриб чиқди ва бу борада ўзининг керакли топшириқ ва кўрсатмаларини бериб ўтди.
Вазир Р. Маматов ташриф давомида мазкур маҳаллада яшовчи фуқаро Роҳила Отамуродованинг хонадонига ҳам кириб, ушбу оила аъзолари бандлигини таъминлаш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
Шу билан бирга маҳалладаги ички йўлларни айланиб, уларни қайта таъмирлаш бўйича мутасаддиларга керакли топшириқлар берди.
2021 © Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
Мазкур вебсайт БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда Япония ҳукумати молиявий кўмагида яратилган