Вазирлик янгиликлари

Чоп этиш

08.02.2021

Вазирнинг биринчи ўринбосари Боғдоддаги маҳалла фаолиятини ўрганди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Г.Маруфова ҳамда вилоят бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Д.Эргашева Бағдод туманидаги “Қўштегирмон-1” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.

Туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Дилфузахон Каримова берган маълумотларга кўра, мазкур ҳудудда 3 минг 500 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади ва бунинг 1 минг 712 нафари хотин-қизлардан иборат.

Ҳудудда олиб борилган хатлов натижаларига кўра, маҳалланинг 49 нафар аёли 9 та тоифи бўйича “Аёллар дафтари”да рўйхатга олинган.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Г.Маруфова ҳудуддаги комплекс ўрганишлар давомида, “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилади.

Жумладан, 1979 йилда туғилган, турмуши бузилиб, ҳозирда 2 нафар фарзанди билан ўз ота-онасининг уйида яшаб келаётган Н.Ҳожиматова тикувчилик йўналишида ўқиш истагида эканини маълум қилди. Ушбу фуқаро касб-ҳунар ўқув курсига йўналтирилиб, келгусида тадбиркорликни йўлга қўйиши учун унга банк кредити олишга зурур ҳужжатлар ҳужжатлар тайёрланди.

1978 йилда туғилган Зуҳрахон Турдалиева боқувчисини йўқотгани, қарамоғида 2 нафар вояга етмаган фарзанди борлиги сабабли “Аёллар дафтари”га киритилган. Ҳозирда 22-давлат мактабгача таълим ташкилотида ишловчи бу фуқаро ўз томорқасида иссиқхона ташкил этишни мақсад қилган. Вазирнинг биринчи ўринбосари билан кечган суҳбат чоғида унинг мурожаати ижобий ечим топди: тез орада унга банк кредити ажратилади.

Муножатхон Сотволдиева – 1983 йилда туғилган. Турмуши бузилгач, 2 нафар фарзанди билан қолди. У психологик кўмакка муҳтожлиги боис, “Темир дафтар”да рўйхатга олинган. Фуқаро ҳозирда мактабда ишлайди, шунингдек, банк кредити эвазига олган тикув машинасида тикувчилик билан шуғулланади.

Боқувчисини йўқотган, қарамоғида 3 нафар вояга етмаган фарзанди бор Ферузахон Эшматованинг номи ҳам ижтимоий кўмакка муҳтож сифатида “Аёллар дафтари”да зикр қилинган. Суҳбат давомида, фуқаронинг бандлигини таъминлаш мақсадида, унга банк кредити асосида тикув машинаси олиб бериладиган бўлди.

Бошқа янгиликлар

Вазирлик янгиликлари

2021 © Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Мазкур вебсайт БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда Япония ҳукумати молиявий кўмагида яратилган