Маҳалла

Чоп этиш

24.08.2020

Рекомендации уважаемых представителей старшего поколения будут полезными на каждом шагу

Министерство по поддержке махалли и семьи Республики Узбекистан провело собрание в махалле «Маджнунтол» Бектемирского района города Ташкента с участием членов общественного совета "Нуроний" и группы "Кексалар маслахати".

Выступая на мероприятии, заместитель министра махалли и поддержки семьи Содикджон Турдиев отметил, что в последние годы усиление заботы о пожилых людях, их социальная поддержка и забота о здоровье стало одним из приоритетов государственной политики в нашей стране.

Қолаверса, Президентимиз ташаббуси билан фарзандларимизни ватанпарварлик руҳида камол топтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасида алоҳида намуна бўлган нуронийларга “Фахрий мураббий”давлат мукофоти таъсис этилгани ҳақидаатрофлича маълумот берилди.

Шундан сўнг, “Мажнунтол” маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож нуронийлар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ўзгалар кўмагига муҳтож инсонлар шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик давомида шифокор назоратига доимий муҳтож фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, 2 нафар нуронийстационар даволанишга ётқизилди.

Шу билан бирга, Соғлиқни сақлаш ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қуввватлаш вазирликларитомонидан ишлаб чиқилган Қўшма Қарор асосида коронавирус инфекциясига чалинган ёки гyмон қилинган шахсларнинг хонадонларида карантин тадбирларини ташкил этиш бўйича ушбумаҳаллада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.

Бундан ташқари, маҳалладаги низоли оилаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилада камол топаётган фарзандларни баркамол бўлиб вояга етишини таъминлаш мақсадида 4 нафар оила маҳалладаги 4 нафар фаол нуронийга васийликка бириктирилди.

Шунингдек, туман “Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари” ва “Мажнунтол” маҳалла фуқаролар йиғини “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари аъзолари томонидан тумандаги 2 та дорихона ва 2 та озиқ-овқат дўконида нарх-наво бўйича ўрганишлар ўтказилди. Тадбир давомида ҳаридорларнинг истимасини ўлчаш, ижтимоий масофа сақлаш, ниқоб тақиш каби карантин қоидаларига қатъийриоя этишларини таъминлаш, нархларни сунъий оширмаслик борасида тадбиркорларга зарур тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга, “Саломатлик учун 5 минг қадам!” шиори остида тумандаги “Абай” маҳалласида карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда нуронийлар иштирокида пиёда юриш тадбирлари ташкил этилди.

 

Бошқа янгиликлар

Вазирлик янгиликлари

2021 © Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Мазкур вебсайт БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда Япония ҳукумати молиявий кўмагида яратилган