Ҳудудий янгиликлар

Чоп этиш

14.11.2020

Жиззах шаҳрида Аёллар Форуми бўлиб ўтди

Бугун Жиззах шаҳридаги Ёшлар инновацион марказида вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ташаббуси билан жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, илм-фан, маданият, техника, спорт ва ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшиб келаётган хотин-қизларни қўллаб қувватлаш мақсадида Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар тажрибаси” мавзусидаги Аёллар Форуми бўлиб ўтди.

Тадбирда тадбиркорлар, илғор фермер, ишлаб чиқариш корхоналарида, таълим-тарбия, илму-фан, маданият, соғлиқни сақлаш соҳаларида хизмат қилаётган аёллар, маҳалла ходимлари ва фахрийлар иштирок этишди.

Тадбирда соҳа мутассислари томонидан хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда таълим тарбиянинг ўрни, маҳаллаларда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш борасидаги тажрибалар, хотин-қизлар ўртасидаги салбий ҳолатларнинг олдини олишда Ички ишлар органларининг роли, қизлар тарбиясидаги муҳим жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, тадбир давомида хотин-қизлар бўйича юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларни ёритиб берувчи слайд ва кўргазмалар намойиши ўтказилди.

Тадбир якунида барча иштирокчи аёллар томонидан келишув битими имзоланди. Шунингдек, Форумда фаол иштирок этган ва ўз соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган, фан-таълим,  маданият, техника, спорт ва ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшиб келаётган хотин-қизлар ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Бошқа янгиликлар

Вазирлик янгиликлари

2021 © Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Мазкур вебсайт БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда Япония ҳукумати молиявий кўмагида яратилган