“Family Co-Learning Center” виртуал маркази ва унинг негизида веб-порталнинг яратилиши оилаларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш, ёшларга оила қуриш ва оилавий масалалар борасидаги уларнинг саводхонлигини оширишда мобил иловалар, турли инновасион, интеллектуал ўйинлар, тезкор геолокациялик савол-жавоб тизими, вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги каналлари, интернет тармоғида жойлаб бориладиган сифатли ва илмий асосланган маълумотларнинг (ижтимоий, психологик, ҳуқуқий роликлар, 3Д форматдаги филъмлар, илмий ва оммабоп мақолалар, инфографикалар, ўқув-услубий қўлланмалар, аудио китоблар, ижтимоий рекламалар, масофавий он-лайн дарслар ва савол-жавоблар ва х.к) интерактив ва рақамли базасини шакллантириш имконини беради.
“Family Co-Learning Center” виртуал маркази веб-порталдан фойдаланувчилар учун замонавий коммуникатив майдон ҳисобланиб, у жумладан қуйидаги вазифаларни амалга ошириш имкониятини яратади;
- Ахборот технологияларга асосланган шахслараро фаол ҳамкорлик алоқасини ўрнатиш;
маҳалла ва оила соҳасидаги мутахасисларнинг касбий билим ва кўникмаларни шакллантириш учун турли долзарб мавзуларда онлайн тренинглар ўтказиш;
муаммоли масалаларни биргаликда виртуал майдонда муҳокама қилиш;
- тадқиқот ва ўқув жараёнларида инновасион услубларини қўллаш;
- интеллектуал ўйин усулларидан фойдаланган ҳолда жонли алоқа ва рақамли медиада контент яратиш;
маҳалла ва оила соҳасидаги мутахасислари малакасини оширишда олий таълим муассасаларинини жалб этиш ва онлайн дарслар ўтказиш;
дунёнинг энг яхши университетлари, илмий лабораториялари билан тажриба алмашиш, хорижнинг етакчи олимларидан маҳорат дарсларини олиш;
ёшлар иштирокидаги рақамли аудиторияни шакллантириш;
кибер маконда оилалар учун таълим, илмий, кўнгилочар иловалар, платформалардан иборат рақамли миллий сегментни яратиш;
вазирликнинг ҳудудлар билан алоқа олиб боришда тезкорликни таъминлаш ва бюджет маблағларини тежаш кабилар.
Видео материаллар
Қўлланмалар
Ажрашишни олдини олиш методикалари
Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш: бахтли оила сари
2021 © Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
Мазкур вебсайт БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда Япония ҳукумати молиявий кўмагида яратилган