Кексалар ва фахрийлар фаолиятини мувофиқлаштириш

Кексаларнинг ҳаёт даражасини юксалтириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга ошириш, кексалар ва фахрийларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрнини кучайтириш;

Кексалар ва фахрийлар, якка-ёлғиз яшовчи қариялар, ногиронларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш;

Оилаларда тинчлик ва хотиржамликни таъминлаш, нотинч оилалардаги муҳитни соғломлаштириш, муаммоли оилалардаги низоларни бартараф этишда кекса ва фахрийларнинг ҳаётий тажриба ва билимларидан самарали фойдаланиш;

Кексалар ва фахрийларнинг ижтимоий – сиёсий ҳаётда фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

Кексалар ва фахрийларни ёшларни Ватанга муҳаббат, кекса авлод кишиларини ҳурмат қилиш, эзгулик ва раҳмдиллик сингари халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга, оилаларни мустаҳкамлаш, низоларни олдини олишга йўналтирилган ижтимоий фаолиятга жалб этиш;

Жамиятда фаол иштирок этиб келаётган кексалар ва фахрийларни рағбатлантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2021 © Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Мазкур вебсайт БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда Япония ҳукумати молиявий кўмагида яратилган