Маҳаллаларда "Обод ва хавфсиз маҳалла" тизимини жорий этиш

– “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини тўлақонли ва самарали жорий этиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш соҳасидаги фаолиятни белгиланган тартибда назорат қилиш;

– Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳудудий бўлинмаларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва услубий таъминлаш, кадрлар салоҳиятининг доимий равишда мустаҳкамланишини таъминлаш;

– Фуқаролар, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқий тарғибот ишларини ўтказишда фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;

– Фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ва “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патрулъ гуруҳлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш;

– “Хавфсиз маҳалла” тушунчасининг асосий мезонлари, йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

– Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликда оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

– Ҳуқуқбузарликлар профилактикасига, уларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этишга йўналтириш, шу жумладан бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда ўтказиладиган тадбирларнинг истиқболли ва жорий режалаштириш;

– Фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси билан биргаликда ёшлар, шу жумладан уларнинг уюшмаган қисми билан ишлаш, бандлигини таъминлаш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш соҳасидаги фаолиятни амалга оширилишини ташкил этиш;

- Ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган ва ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган шахслар билан амалга оширилаётган профилактик ишлар мониторингини юритиш ва таҳлилий баҳолаш, таклифлар ишлаб чиқиш;

– Ҳудудий бошқармаларнинг Хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими ҳамда туман (шаҳар) бўлимларининг ушбу йўналишга масъул бўлган ходимлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш.

 

2021 © Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Мазкур вебсайт БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда Япония ҳукумати молиявий кўмагида яратилган