"Электрон давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури”да белгиланган вазифалар ижроси ҳақида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони билан тасдиқланган “Электрон давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури”да белгиланган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги олдига қўйилган вазифалар ижроси ҳақидаги

МАЪЛУМОТЛАР

(2020 йил 24 декабрь ҳолати)

 

1. Камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш, давлат томонидан ажратилаётган маблағлар ва уларнинг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар:

Мамлакат миқёсида камбағалчиликни камайтириш бўйича эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича маҳаллаларда янги иш тизими — “темир дафтар” жорий этилди. Бунда ҳар бир маҳалла, қишлоқ, шаҳарча ва овул фуқаролар йиғинидаги эҳтиёжманд оилаларни камбағилликдан чиқариш мақсадида оилалар билан манзилли ва мақсадли иш олиб борилди.

Мазкур ташаббуснинг яна бир асосий мақсадларидан бири, “темир дафтар”га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосининг бандлиги таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш ишлари олиб борилмоқда.

Шу кунга қадар камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “темир дафтар” тизими асосида 600 мингга яқин муҳтож оилага моддий ёрдамлар кўрсатилди. “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 479 минг 400 та оилага моддий ёрдамлар кўрсатилиши ташкиллаштирилди. Вазирликнинг “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармаси ҳисобидан 2 млрд. 30 млн. сўм маблағлар кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тариқасида берилди.

 “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларига кийим-бош ва ўқув қуроллари сотиб олиш учун 253 833 та кўмакка муҳтож оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган 512 626 нафар фарзандларига 256 млрд. 313 млн. сўм миқдорида моддий ёрдамлар берилди.

Ҳозирга қадар кам таъминланган 174 минг 258 та оила "Темир дафтар"дан чиқарилди. Уларнинг янги иш ўринларида мунтазам меҳнат қилиши, эгаллаган касб-ҳунарлари бўйича зарур кўникмаларга эга бўлиши учун фуқаролар йиғинлари ташаббуси билан секторлар ва маҳаллий ҳокимликлар ҳамроҳлигида доимий назорат ишлари олиб борилмоқда. 

Камбағалликни қисқартириш бўйича Олмазор туманидаги “Янги Себзор” маҳалласи, Қўштепа туманидаги “Намуна” маҳалласининг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, намунавий тизим ишлаб чиқилди ва 9 155 та маҳаллага татбиқ қилинди.

 Ижтимоий шароити оғир 14 мингдан зиёд хотин-қизлар доимий ишга, 179,9 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

Узоқ муддат бола парваришида бўлган оғир шароитда яшаётган 22 459 нафар аёлларнинг манзилли рўйхатлари шакллантирилди, уларнинг 2 767 нафари тикувчиликка, 1 219 нафари пазандачиликка, 1 353 нафари ҳунармандчиликка ўқитилди, 1 541 нафари бўш вакант иш ўринларига жойлаштирилди, 4 278 нафари жамоат ишларига жалб қилинди, 2 391 нафари ўзини ўзи банд қилиб, меҳнат гувоҳномалари расмийлаштирилди, 2 641 нафари бошқа ишларга жалб қилинди

758 мингдан ортиқ камбағал оилаларнинг хонадонларида томорқалардан самарали фойдаланишга кўмаклашилди;

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ногиронлиги бўлган 1 383 нафар хотин-қизларга 1,2 млрд сўмдан ортиқ маблағлар эвазига ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси ва бошқа реабилитация воситалари берилди;

 

2. Кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кўрсатилаётган тиббий ва бошқа ижтимоий ёрдамлар тўғрисида маълумот:

- 2 млн 147 минг нафар нуронийлар иштирокида “Саломатлик учун 5 минг қадам” пиёда юришлари ташкил этилди.

12 минг 876 нафар нуронийнинг санаторийларда соғлиқларини тиклаш ташкиллаштирилди.

66 минг нафар нуронийлар бепул чуқур тиббий кўрикдан ўтказилди.

109 минг нафар нуронийларнинг муқаддас қадамжоларга саёҳатлари уюштирилди.

5481 нафар фуқарога ногиронлар аравачаси, 2240 нафарига эшитиш мосламаси, 1529 нафарига ҳасса (қўлтиқ таёқ), 320 нафарига кўзойнак, 1620 нафарига бошқа реабилитация воситалари берилди.

392 нафар нуроний "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони (шу жумладан, 143 нафари I даражали, 124 нафари II даражали, 125 нафари III даражали кўкрак нишони) билан тақдирланди.

 

3. Аёлларнинг репродуктив саломатлик, ахборот ҳамда таълим хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқлари тўғрисида:

- Хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича “Раҳбар аёлнинг бир куни”, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари иштирокида “Ислоҳотлар ва юрт тараққиётига менинг ҳиссам” мавзусидаги онлайн конференцияларни ўтказиш тизими йўлга қўйилди.

- Республика, 14 та ҳудудий ва 204 та туман (шаҳар)ларда “Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар тажрибаси” мавзусида аёллар форуми ўтказилди;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2020 йил 23 июндаги қарори асосида  18 628 нафар хотин-қизларга олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этишлари учун тавсияномалар берилди, шундан 950 нафари олий таълим муассасаларига грант асосида ўқишга қабул қилинди.

- Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта туғруқларни олдини олиш, тарбияси оғир вояга етмаганлар, нотинч оилалар фарзандлари ва уларнинг ота-оналари билан тизимли ишлаш бўйича ҳар бир вилоятнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

- Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига мурожаат қилганлар 14 849 нафар фуқаролардан 5 796 нафарига психологик, 503 нафарига тиббий ёрдамлар кўрсатилди.

- Вазирлик ҳузурида 1146 қисқа рақамли “Сall-centre” маркази ишга туширилди. Ҳозирга қадар мазкур марказ орқали 6 минга яқин хотин-қизлар мурожаатлари қабул қилинди ҳамда ўрнатилган тартибда ижрога йўналтирилди. 

 

4. Давлат секторида ишчи кучининг гендер тақсимоти тўғрисидаги маълумотлар:

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тизимида меҳнат қилаётган ходимлар сони:

 

Марказий аппарат:

 

Жами: 98 нафар.

Эркаклар: 68 нафар.

Аёллар: 30 нафар.

 

"Маҳалла ва оила" илмий тадқиқот институти:

 

Жами: 34 нафар.

Эркаклар: 11 нафар.

Аёллар: 23 нафар.

 

"Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари:                                                                                                                                                                              :

Жами: 2 034 нафар.

Эркаклар: 1 312 нафар.

Аёллар: 722 нафар.

2021 © Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Мазкур вебсайт БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда Япония ҳукумати молиявий кўмагида яратилган