14 Октябрь 2022,15:16 53
Чоп этиш

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Ҳурматли олий таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари!
Давлат хизматига энг муносиб кадрларни танлаш, истиқболли кадрларни тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш, Олий таълим муассасаси битирувчиларини давлат хизматига жалб қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан хайрли лойиҳа йўлга қўйилиб, Ёш мутахассисларни танлаш дастури тасдиқланди.
“Ёш мутахассисларни танлаш” дастурига асосан Сиз танлов асосида вазирликда стажировка ўташингиз, кадрлар захирасига киритилишингиз, шунингдек, синовлардан муваффақиятли ўтган тақдирингизда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимида фаолият кўрсатиш имкониятига эга бўласиз!
Танловда иштирок этиш учун аризалар Вазирликнинг (infomahalla@moqqv.uz) ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, ҳудудий бошқармаларнинг электрон почталари, шунингдек тўғридан-тўғри ёзма мурожаат қилиш орқали қабул қилинади.


Азиз ёшлар, имкониятни қўлдан берманг! Биз Сизни кутамиз!

ёш_мутахассисларни_танлаш_дастури.pdf

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech