“Гендер тенглик фаоли” миллий танловини
ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Н И З О М
Умумий қоидалар
Танловнинг мақсади
3.Танловни ўтказишдан кўзланган мақсад қуйидагилардан иборат:
Танловнинг ишчи органи, унинг таркиби ва вазифалари
4. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги танловнинг ишчи органи ҳисобланади.
5. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси қарори билан тасдиқланади.
6. Ишчи гуруҳ аъзолари ташкилот ва идораларнинг ваколатли вакилларидан, халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги вакилларидан, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда эркин журналистлардан иборат таркибда шакллантирилади.
7. Ишчи гуруҳ қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
IV. Танлов ҳакамлар ҳайъати
8. Танловнинг ҳакамлар ҳайъати обрўли жамоат арбоблари, давлат муассасалари, жамоат ва нотижорат ташкилотларининг тажрибали, гендер тенгликни таъминлаш соҳасида билим ва кўникмага эга вакилларидан шакллантирилади. Ҳакамлар ҳайъати таркиби Ишчи гуруҳ йиғилишининг қарори билан тасдиқланади.
9. Йўналиш ва номинациялар бўйича 9 нафардан иборат ҳакамлар ҳайъати ўзаро келишган ҳолда бир кишини ҳакамлар ҳайъати раиси этиб белгилаб олади.
10. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари танлов жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга бўладилар:
11. Ҳакамлар ҳайъати танлов жараёнида қуйидаги мажбуриятларга эга бўладилар:
V.Танловнинг иштирокчилари
12. Танловда мулкчилик шаклидан қатъи назар давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар ва тадбиркорлик субъектлари якка ёки гуруҳ ҳолда иштирок этишлари мумкин.
13. Танловда иштирок этмоқчи бўлган ташкилот ва фуқаролар танлов ҳақида эълон қилинган кундан эътиборан 20 кун мобайнида ариза тақдим этадилар .
14. Танловда иштирок этиш истагини билдирган ташкилот ва фуқаролар ўз аризаларига қуйидаги ҳужжатларни илова қиладилар:
VI. Танловнинг асосий номинациялари
Танлов қуйидаги асосий номинациялар бўйича ўтказилади:
Танлов ғолиблари танлаш мезонлари асосида аниқланади.
Номинация ғолибларини аниқлашда қуйидаги талаблар инобатга олинади:
“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол вазирлик/давлат муассасаси ташкилот ва идоралар” номинациясида Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган барча вазирлик ва идоралар ва улар таркибидаги тузилмалар ихтиёрий тарзда қатнашадилар. (Республика ёки вилоят ёҳуд туман даражасида чеклаш керак. Битта визирликнинг ўртача 220 та вилоят ва туман бўлинмалари бор)
Бунда вазирлик ёки давлат муассасасида маслаҳат кенгаши органларининг ташкил этилганлиги, аёл ходимлар қандай қўллаб-қувватланаётгани, хусусан, раҳбарлик лавозимларига хотин-қизлар тайинлангани, ушбу ташкилотларда хотин-қизлар ва эркаклар учун барча меҳнат шароитлари яратилгани, иш вақтида уларнинг ҳуқуқлари таъминлангани ҳақида материаллар тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва бошқа амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда аёлларга берилган имтиёзларга амал қилинаётган, ишга қабул қилишда хотин-қизлар сонининг эркаклар билан риоя қилинган, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш борасидаги давлат дастурлари, миллий ҳаракатлар режалари ва стратегиялар амалга оширилаётган, гендер тенгликни таъминлаш маданиятини ошириш мақсадида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бораётган вазирлик ёки давлат муассасаси ушбу номинация ғолиби деб топилади. (иштирокчилар 1-иловага мувофиқ баҳоланади).
“Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилган энг яхши хуқуқни муҳофаза қилиш органи” номинацияси. Бу номинацияда Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ихтиёрий тарзда қатнашадилар.
Гендер тенгликни тарғиб қилиш билан боғлиқ тушунтириш ишларини фаол олиб бораётган, кўплаб ҳудудлар ва жамоаларни қамраб олган, гендер тенгсизликдан жабр кўрган шахсларга ўз вақтида самарали ёрдам берган, гендер зўравонликни содир этган ҳуқуқбузарларга ўз вақтида чора кўрган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида фаолият кўрсатаётган аёл ходимларнинг ҳуқуқларини кафолатлаган органлар ушбу номинацияда ғолиб деб топилади. (иштирокчилар 2-иловага мувофиқ баҳоланади).
“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳокимлик” номинацияси. Бу номинацияда вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари ихтиёрий тарзда иштирок этадилар.
Ўз ҳудудий бирлигида гендер тенгликни тарғиб қилиш билан боғлиқ тушунтириш ишларини фаол олиб бораётган, гендер тенглик ва уни таъминлаш бўйича бир қатор фойдали лойиҳаларни амалга ошираётган, гендер тенгликни таъминлашда бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлар ОАВ билан ҳамкорликни йўлга қўйган, ҳудудда эркаклар ва хотин-қизлар тенг ҳуқуқлилигини тарғиб қилишга қаратилган тарғибот ишларини фаол олиб бораётган ҳокимликлар ушбу номинацияда ғолибликни қўлга киритадилар
(иштирокчилар 3-иловага мувофиқ баҳоланади).
“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ” номинацияси. Бу номинацияда Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган барча нодавлат нотижорат ташкилотлар ихтиёрий тарзда қатнашиши мумкин.
Гендер тенглик ва уни таъминлаш бўйича бир қатор фойдали лойиҳаларни амалга оширган, ННТ ва фуқаролар билан ишлашда гендер тенглик жиҳатидан янги ёндашувларни қўллаган ва амалда жорий этган, гендер тенгликни таъминлашда бошқа давлат органлари, ННТ, маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган, гендер тенгликни таъминлаш бўйича халқаро ташкилотлар билан янги лойиҳаларни амалга оширган ННТ ушбу номинацияда ғолибликни қўлга киритадилар. (иштирокчилар 4-иловага мувофиқ баҳоланади).
“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол кичик ва ўрта бизнес субъекти” номинацияси. Бу номинацияда Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган барча кичик ва ўрта бизнес субъектлари ихтиёрий тарзда қатнашишлари мумкин.
Ўз фаолиятини ташкил этишда гендер тенглик талабларига риоя этган, ходимлари учун тенг ҳуқуқлилик принципи асосида шароитлар яратиб берган, аёл ходимлар учун меҳнат қонунчилигида яратилган ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаган кичик ва ўрта бизнес субъектлари ғолибликни киритадилар. (иштирокчилар 5-иловага мувофиқ баҳоланади).
“Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши TV-дастур” номинацияси. Бу номинацияда гендер стереотипларни бартараф қилиш ва гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган телевизион дастурлар муаллифлари ижодий ишлари билан иштирок этадилар.
Гендер тенгликни тарғиб қилувчи оммавий, халқчил кўрсатувларда гендер тенгликни таъминлашдаги долзарб муаммолар ва ечимлар акс этган, тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларни ҳимоя қилишга қаратилган ахборотлар намойиш этган, бу мавзуларни ёритишда ушбу соҳада ваколатли органлар билан ҳамкорликни йўлга қўйилган, тақдим этилган маълумотлари асослантирилган дастур муаллифлари ушбу номинацияда ғолибликни қўлга киритадилар. (иштирокчилар 6-иловага мувофиқ баҳоланади).
“Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган Интернетдаги энг яхши веб-сайт ёки портал” номинацияси. Бу номинацияда гендер стереотипларни бартараф қилиш, гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган интернет сайтлари ёки портал яратган муаллифлар ўз ижодий ишлари билан иштирок этадилар.
Ижтимоий тармоқларда гендер тенгликни тарғиб қилувчи энг яхши веб-сайт, телеграм канали ёки портал яратган, веб-сайт ёки портал орқали аниқ, тезкор маълумотларни тақдим этган, гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган ижтимоий роликлар, онлайн сўровномалар ўтказган, гендер тенгликни таъминлаш бўйича онлайн тарқатма материаллар, креатив ғоялар яратган, интернет фойдаланувчилари учун онлайн танловлар ўтказиш орқали бу соҳада аҳоли саводхонлигини оширишга интилган муаллифлар ушбу номинация ғолиби деб топиладилар. (иштирокчилар 7-иловага мувофиқ баҳоланади).
“Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши босма нашр” номинацияси. Бу номинацияда гендер стереотипларни бартараф қилиш ва гендер тенглик таъминлашни тарғиб қилишга қаратилган босма нашрлар ўз ижодий ишлари билан иштирок этадилар.
Хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган содда ва оммабоп ёзилган, Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш, жинс бўйича камситиш ва зўравонликнинг олдини олиш борасида қилинган ишлардан аҳолини хабардор қилишга қаратилган энг яхши мақола муаллифлари ушбу номинация ғолиби деб топилади (иштирокчилар
8-иловага мувофиқ баҳоланади).
VII. Танлов иштирокчилари фаолиятини баҳолаш
19. Ҳакамлар ҳайъати танловга берилган аризалар ва талабгорлар томонидан тақдим этилган материалларни қуйидаги асосий мезонларга кўра баҳолайди:
– долзарблик;
– инновациялардан фойдаланиш;
– оригиналлик (бетакрорлик);
– профессионал маҳорат;
– зарурийлик;
– жамоатчилик ва ОАВ томонидан билдирилган муносабат.
Танлов материаллари ҳакамлар ҳайъати томонидан ушбу низомнинг 19 бандида белгиланган мезонлар асосида 100 баллик тизим бўйича баҳоланади. Ҳакамлар ҳайъати баллар сонига қараб танловнинг ғолиб ва совриндорларини аниқлайди.
Ҳакамлар ҳайъати қарори баённома билан расмийлаштирилади ва қайта кўриб чиқилмайди.
VIII. Танлов босқичлари ва ўтказиш муддатлари
Танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича барча харажатлар ҳомийлар ҳисобидан амалга оширилади.
Танловни ташкил этиш, уни ўтказиш учун ҳомийлик қилишда вазирлик, идора ва ташкилотлар, корхоналар ва жисмоний шахслар, шунингдек, халқаро ташкилотлар иштирок этиши мумкин.
Танлов ташкилотчилари тақдим этилган материаллардан ўз мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиб, уларни оммавий ахборот воситаларида, китобларда, телевидение ва радиода, интернет тармоғида жойлаштиришлари мумкин.
Танловга йўлланган материаллар қайтарилмайди ва улар бўйича тақриз берилмайди.
Форс-мажор сабаблар туфайли танловга тақдим этилган ҳужжатлар йўқолганда бу материаллар танловга қабул қилинмаган ҳисобланади.
Ушбу Низомга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси қарори билан киритилади.
“Гендер тенглик фаоли”
миллий танловига иштирок этувчилар учун ариза шакли
АРИЗА
______________________________________________________________ (ташкилот/муассасаси номи) “гендер тенглик фоли” миллий танловида (“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол вазирлик/давлат муассасаси, ташкилот ва идоралар” “Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилган энг яхши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи”; “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳокимлик”; “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ”; “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик фаолияти субъекти”) (иштирок этадиган номинация остига чизинг) номинацияси бўйича иштирок этмоқчи.
Мезонлар бўйича тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати:
1.________________________________________________________
2.________________________________________________________
3.________________________________________________________
4.________________________________________________________
5.________________________________________________________
6.________________________________________________________
7._________________________________________________________
8._________________________________________________________
9._________________________________________________________
10._________________________________________________________
Ҳужжатлар тўғрилигига маъсул: __________________ (фамилия, исм, шарифи ва лавозими)
"Гендер тенглик фаоли" миллий танловида иштирок этиш учун талабгорлар тақдим этиши керак бўладиган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Талабгор ташкилот ва идора ёки талабгор шахслар номидан ариза (Times New Roman, 14 pt шрифтида бир интервал билан ёзилади);
2. Фаолиятининг эркин тарздаги таърифи;
3. Газета ёки журналдаги мақолалар, видео ёки аудиоёзувлар, CD, miniDV, DVD, 15х20 см ўлчамдаги фотосуратлар;
4. Ўз ташкилоти номидан қатнашиш ваколати берилган маълумотнома ёки хизмат гувоҳномаси нусхаси