Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
Фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бошқармаси бошлиғи.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (https://vacancy.argos.uz/) орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
Ҳужжатлар 2022 йил 28 январдан 7 февралгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.