Мухитдинов Мухтар Яшнарович — 1973 йил 2 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, механик, сиёсатшунос
1996 йил Тошкент давлат техника университети, 2004 йил Ўзбекистон Республикаси стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1996 йил Тошкент шаҳридаги 93-махсус трест жамоа корхонаси автоколоннаси бош муҳандиси вазифасида бошлаган.
1999-2000 йилларда Қўйлиқ темир-бетон конструкция тажриба корхонаси бош муҳандиси ўринбосари;
2000-2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Техноген ва табиий тусдаги фавқулодда вазиятларни башорат қилиш ва олдини олиш илмий-тадқиқот лабораторияси экспертиза бўлими бошлиғи, “Қамчиқ” қидирув-қутқарув гуруҳи командири ўринбосари, командири, Тошкент вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўлим катта офицери;
2002-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби тингловчиси;
2004-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ташкилий-тезкор бошқармаси катта офицери, катта инспектори;
2006-2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази бошлиғи ўринбосари;
2007-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази бошлиғи;
2010-2017 йилларда Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси вазирлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Қамчиқ” Махсус қидирув-қутқарув бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази бошлиғи;
2017-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги штаб бошлиғи ўринбосари – Тезкор бошқарма бошлиғи;
2019-2020 йилларда Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи;
2020-2022 йилларда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 мартдаги тегишли Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари лавозимига тайинланган.