Мурожаатлар хусусида маълумот

Маҳалла ва оила масалаларига оид 2021 йилда вазирликка келиб тушган мурожаатлар хусусида

МАЪЛУМОТ

 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳамда уларда келтирилган масалаларни ҳал этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

2021 йил давомида вазирликка жисмоний ва юридик шахслардан жами 79 313 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг: 

  • 57 756 таси — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали;
  • 11 337 таси — Вазирликнинг “1146” рақамли Ишонч телефони орқали;
  • 3 890 таси — Бош прокуратуранинг Виртуал қабулхонаси орқали;
  • 6 330 таси бевосита Вазирлик раҳбариятининг қабули жараёнида ҳамда юқори турувчи идора ва ташкилотлардан келиб тушган мурожаатлардир. 

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда: 

  • Қашқадарё вилоятидан — 11 746 та;
  • Сурхондарё вилоятидан — 10 197 та;
  • Самарқанд вилоятидан — 7 844 та;
  • Фарғона вилоятидан — 6 757 та;
  • Тошкент вилоятидан — 6 466 та;
  • Андижон вилоятидан — 6 104 та;
  • Тошкент шаҳридан — 5 190 та;
  • Наманган вилоятидан — 5 113 та;
  • Сирдарё вилоятидан — 3 716 та;
  • Жиззах вилоятидан — 3 464 та;
  • Бухоро вилоятидан — 3 397 та;
  • Хоразм вилоятидан — 3 190 та;
  • Навоий вилоятидан — 3 041 та;
  • Қорақалпоғистон Республикасидан 3 087 та аҳоли мурожаатлари келиб тушган. 

Мазмуни бўйича таҳлил қилинганда: 

  • аҳоли томонидан моддий ёрдам ва ижтимоий нафақа тўловлари масалалари бўйича мурожаатлар – 16 413 та;
  • оилани мустаҳкамлаш, оилавий муносабатларни тартибга солиш масалалари – 14 101 та;
  • фуқаролар йиғинлари фаолиятига оид масалалар – 12 414 та;
  • Давлат дастурларининг ижросига оид (“Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”) масалалар – 9 525 та;
  • бир марталик моддий ёрдам масаласи – 6942 та;
  • хотин-қизларнинг ижтимоий-ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш масалалари – 2 507 та;
  • хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш масалалари – 1 935 та;
  • уй-жойини таъмирлаш ва соғлигини тиклаш учун моддий ёрдам ажратиш масалалари – 1 569 та;
  • оила, турмушдаги ҳуқуқбузарликлар олдини олиш масалалари – 1 548 та;
  • аҳоли яшаш масканларида ички йўлларни таъмирлаш ва қуриш масалалари – 971 та;
  • ОТМ қабул қилиш мақсадидад танловда иштирок учун хотин-қизларга тавсиянома бериш масалалар – 718 та;
  • карантин даврида фуқароларни моддий ёрдам, озиқ-овқат ва ҳимоя воситалари билан таъминлаш масалалар – 665 та;
  • меҳнат ва аҳоли бандлиги, иш билан таъминлаш масалалари – 483 та;
  • бошқа муаммолар оид – 9 522 та мурожаатлар рўйхатга олинган.

 2021 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан вазирликка келиб тушган мурожаатларнинг: 

  • 77 127 таси ўрганилган;
  • 2 186 таси ўрганиш жараёнида. 

Ўрганилган мурожаатларнинг: 

  • 68,4 фоизи ёки 52 721 таси қаноатлантирилди;
  • 26,3 фоизи ёки 20 245 тасига тушунтириш бериб ўтилган;
  • 3 фоизи ёки 2 342 таси ўрнатилган тартибда рад этилган;
  • 0,4 фоизи ёки 267 таси кўрмасдан қолдирилган;
  • 1 552 таси тегишли ташкилотларга йўналтирилган.
Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech