Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда хотин-қизлар ва кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаолликларини ошириш бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан 2022 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
№ |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат мазмуни |
Ижро муддати |
Ҳамкор ташкилотлар |
1. |
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
январь-март
|
Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт Молия вазирлиги, Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши (келишув асосида), мутасадди вазирлик |
2. |
«Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
январь-февраль |
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, мутасадди вазирлик ва идоралар |
3. |
Фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилалар учун «Ибратли оила» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
январь-апрель |
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик
|
4. |
Фуқаролар йиғинлари ходимларининг Интернетдан фойдаланганлик учун харажатларни қоплаб беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
январь-март |
Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, мутасадди вазирлик |
5. |
Фуқаролар йиғинлари учун хизмат биноларини қуриш учун зарур шарт-шароитлар яратишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
январь-март |
Қурилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, мутасадди вазирлик |
6. |
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Лойиҳада маҳаллаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ажримларни олдини олиш, маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш, ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш, вазирлик ҳузурида «Маҳалла» медиа марказини ташкил этиш каби йўналишларда чора-тадбирларни белгилаш, ташкилий-штат тузилмаларини қайта кўриб чиқиш. Шунингдек, маҳаллаларда ахборот технологияларини татбиқ этиш, иш юритиш, ҳужжатлар билан шуғулланадиган мутахассис лавозимини жорий этишни белгилаш. |
февраль-март
|
Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт Молия вазирлиги, мутасадди вазирлик |
7. |
Маҳалла вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан судларга фуқаролар йиғинлари манфаатларини кўзлаб даъво аризалари, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда давлат божидан озод этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
апрель-июнь |
Олий суд, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, мутасадди вазирлик ва идоралар |
8. |
Фуқаролар йиғинлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик ҳамда фуқаролар йиғини раиси фаолиятининг кафолатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
июнь-август |
Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Олий суд, мутасадди вазирлик ва идоралар |