Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан коррупция қарши курашиш борасида 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот

2017-йил 3-январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг коррупцияга қарши курашишда иштирок этиши белгилаб берилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 27-майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш вазифалари белгиланган.

Мазкур Қонун ва Фармонда акс этган талабларидан келиб чиққан ҳолда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги таркибий ва ҳудудий бўлинмалари томонидан 2020-йил давомида коррупцияга қарши курашиш йўналишида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Вазирлик ва унинг жойлардаги таркибий ва ҳудудий бўлинмалари томонидан коррупцияга қарши курашишдаги ишларни самарали ташкил этишда алоҳида эътибор давлат органлари ва жамаотчилик уюшмалари билан ҳамкорликка қаратилмоқда.

Шу мақсадда 2020-йилнинг май ойида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат божхона қўмитаси билан “Ҳамкорлик Меморандум”лари имзоланди.

Шунингдек, 2020-йилнинг 24-июл куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан Бош Прокуратура, Ички ишлар ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари билан ҳамкорликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида одам савдоси, мажбурий меҳнат ва коррупцияга қарши курашишга қаратилган тарғибот чора-тадбирлари режаси ишлаб чиқилиб, ижроси таъминланди.

Вазирлик тизимида коррупцияга қарши кураш чоралари самарадорлигини ошириш мақсадида 2020-йилнинг 10-августидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида коррупцияга қарши курашиш бўйича идоравий ишчи гуруҳи фаолияти йўлга қўйилди.

Ишчи гуруҳга маҳалла тизими ходимларини ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, коррупциянинг барча кўринишларига қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, ходимлар томонидан содир этилаётган коррупсион ҳуқуқбузарликларни олдини олиш каби вазифалар белгиланди.

Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари томонидан коррупцияни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.

Бундан ташқари, фуқаролар йиғинлари ходимлари ўртасида коррупсион ҳуқуқбузарликлар ва қонунларга зид бошқа ҳаракатлар содир этилишига йўл қўймаслик мақсадида эксперимент тариқасида Навоий, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида “Ички назорат гуруҳлари” ташкил этилди ва келгусида ҳам таҳлил натижалари асосида барча ҳудудларда гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилди.

Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, жамиятда қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасизлик маданиятини шакллантириш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтган давр мобайнида 100 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари ўтказилаётган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирлари доирасида аҳоли ўртасида ёш авлодни коррупцияга қарши курашишда қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш борасида 53 мингдан зиёд тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech