Янги Ўзбекистонда Гендер сиёсати масалалари

Мамлакатимизда 2030 йилгача бўлган даврда БМТ Глобал кун тартибининг барқарор ривожлантириш мақсадларини амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Мазкур қарорнинг бешинчи мақсадини амалга ошириш доирасида “Гендер тенгликни таъминлаш ҳамда барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш”га оид бир қатор вазифалар хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг ҳар қандай кўринишларига барҳам бериш, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, маърифий ҳаётда қарорлар қабул қилишнинг барча даражаларида аёлларнинг тўлиқ ва самарали иштирокини барча соҳаларда етакчилик қилиш учун тенг  имкониятларни таъминлаш зарур.1

Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонни барпо этиш, унинг асосларини мустаҳкамлаш, халқимизнинг, мамлакатимиз раҳбарининг хохиш-истаги асосий мақсадларидан бири бўлиш билан бирга, мамлакатимиз ҳаётининг  барча соҳаларида вазиятни ўзида тақозо этаётган фуқароларимизнинг орзу интилишларига тўлиқ мос келадиган, миллий манфаатларимизга жавоб берадиган объектив заруратдир.

Бугунги кунда мамлакатимиз дунёнинг энг тараққий этган давлатларига хос бўлган ҳаёт даражасига эришиш, янги жамият барпо этишдек юксак орзулар билан яшамоқда. Мана бир неча йиллардан бери жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларида қатор ўзгаришлар амалга оширилиб келинмоқда. Лекин Янги Ўзбекистонни яратиш учун қилинадиган ишлар ҳали анча салмоқлидир.

Бажарилиши зарур бўлган масалалар тўғрисида фикр билдириб Президентимиз Шавкат Мирзиёев қуйидагиларни таъкидлаб ўтадилар “Айни пайтда доимо ҳаракатдаги ва узоқ манзилларни кўзлаб яшайдиган халқ сифатида биз эришилган ютуқлар билан кифояланиб қолмаслигимиз, хотиржамликка берилмаслигимиз лозим.

Бу йўлда кўзлаган мақсадларимизга етиш ва янги жамиятнинг мустаҳкам пойдеворини яратиш, Ўзбекистон шухратини оламга ёйиш билан боғлиқ долзарб вазифаларимиз борлигини яхши англаймиз.”

Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлган жамиятимиз  аъзоларининг кучи ва имкониятлари ишга солиниши лозим. Мамлакатимизда адолат ва қонун устиворлигини тараққиётнинг энг асосий шартларидан бирига айлантириш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш янги даврда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг устивор йўналишларидан бирига айланиши зарур.

Янгиланаётган Ўзбекистоннинг ислоҳотларида инсон ҳуқуқ ва манфаатларидан устунлиги, хусусан эркак ва аёл ҳуқуқларининг ҳимояси жамиятда хотин қизларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларига аҳамият бериш масалалари кенг ўрин олган.

Бугунги кунда янгиланиб бораётган Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари демократик жамиятнинг энг олий қадрияти сифатида қарор топиши учун барча чоралар кўрилмоқда. Мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси адолатли демократик жамият қуришдан иборатдир.

Адолатли жамиятнинг энг муҳим хусусияти эса, энг аввало инсон қадри ва қонун устиворлигини тобора мустаҳкамлаб бориш унинг асосий вазифаларидан бири эканида кўринади.

Жадал суратлар билан ўзгариб бораётган мамлакатимизда жамиятни сиёсий, ижтимоий-маданий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устивор йўналишларидан бири хотин-қизларнинг ўз имкониятларини тўлақонли рўёбга чиқишлари учун барча шарт-шароитларни таъминлаш, гендер тенглиги масаласидир. Гендер тенгликка эришиш хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини кучайтириш, баркамол комил инсонларни вояга етказиш ва жамият барқарорлигини таъминлашнинг гарови ҳисобланади.

Гендер тенглик тамойили доимо барқарор ривожланиш омилларидан бири бўлиб келган ва бу тамойилни ҳаётга татбиқ этиш янгиланиб бораётган Ўзбекистон учун ҳам бажарилиши зарур бўлган вазифага айланган . Ушбу долзарб вазифаларни ҳаётга изчил тадбиқ этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати таркибида аёллар ҳуқуқларини таъминлаш ва камситишнинг ҳар қандай шаклига барҳам бериш бўйича миллий қонунчиликда халқаро стандартларни уйғунлаштириш билан шуғулланувчи янги хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташкил этилган. 1

Мамлакатимизда 2019 йилнинг сентябр ойида қабул қилинган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилинишидан кўзланган асосий мақсад ҳам хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат қабул қилинган мазкур қонун жамиятимизда гендер тенгликни таъминлашга қаратилган асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Ушбу ҳужжатда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилган. Ушбу қонун асрлар мобайнида жамиятда мавжуд бўлиб келган аёл ва эркак ўртасидаги тенгсизлик муаммосини бартараф этишга қаратилган.

Янгиланиб бораётган Ўзбекистоннинг амалга ошириб бораётган ислоҳотларида инсон ҳуқуқ ва манфаатларидан устунлиги, хусусан аёл ва эркак ҳуқуқларининг ҳимояси жамиятда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларининг ошириб бориш асосий мақсад қилиб қўйилган.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолимизнинг деярли ярмини ташкил этаётган хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенглигини таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, улар учун янги иш ўринларини яратиш, меҳнат ҳамда турмуш шароитларини яхшилаш давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишига айланди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қилаётган маърузаларида, унинг асарларида гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга ошириб борилаётган янгиликлар биланбирга бажарилиши зарур бўлган бир қатор вазифалар борлиги ҳам кўрсатиб ўтилмоқда.

Гендер тенгликни таъминлашнинг устивор йўналишлари бугунги кунда қуйидагилардан иборат:

  • Ижтимоий сиёсий ҳаётда эркак ва аёлларнинг иштирок этишда тенг ҳуқуқ ва имкониятларни яратиш. Бу борада катта ишлар амалга ошириб борилаётган ҳаётда ўз исботини топмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг
 23 сентябрида БМТ Бош Ассамблеясининг 75 сессиясида сўзлаган нутқларида қуйидагиларни такидлаб ўтган эдилар. “Биз учун гендер тенглик сиёсати устивор масалага айланди. Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ўрни тобора кучаймоқда. Янги парламентимизда аёл депутатлар сони икки баробар кўпайди.”

Бугунги кунда жамиятимизнинг бошқарув тизимида аёлларнинг улуши тобора ортиб бормоқда. Мамлакатимизда минглаб хотин-қизлар турли даражадаги раҳбарлик лавозимларида ишлаб келмоқдалар. Хотин-қизлар ҳокимлик, уларнинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари вазифаларини бажармоқдалар. Ўзбекистон қаҳрамонлари давлат мукофотларини олаётганлар орасида хотин-қизларнинг кўпайиб бораётгани ҳам гендер сиёсатининг амалий натижасидир.

Мамлакатимизда жамият ҳаётининг турли соҳаларида фаолият кўрсатаётган хотин-қизларнинг меҳнати эътироф этилмоқда, муносиб тақдирланмоқда. Бугунги кунда Олий Мажлис қонунчилик Палатаси депутатлари ва сенаторлар орасида хотин-қизлар ҳар доимгидан ҳам кўпроқдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг таклифига биноан мамлакатимиз тарихида илк бор, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Танзила Норбоева Сенат раислигига сайланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг раислигига Танзила Норбоеванинг сайланиши натижасида Ўзбекистон палата раҳбари аёл киши бўлгани дунёдаги 56 та давлат сафига кирди.

  • Хотин-қизлар эркакларнинг иқтисодий ҳаёт ва бандлик соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишида гендер тенгликни таъминлаш .

Мамлакатимизда хотин-қизларни жамиятнинг иқтисодий ҳаётидаги иштирокини ошириб бориш ҳам жамиятимиз олдида турган асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Давлат хотин-қизлар ва эркакларга тадбиркорлик, ишбилармонлик фаолиятини амалга оширишда тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаб бермоқда. Мамлакатимизда хотин-қизлар тадбиркорлиги марказининг фаолияти йўлга қўйилди.

Ижтимоий-иқтисодий тараққиётда аёлларнинг ҳиссасини эътироф этиш даражаси ошди. “Аёллар дафтари” жорий этилди ва унинг асосида аёлларнинг иш билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш механизмлари ишлаб чиқилди.

Аёлларнинг хусусий тадбиркорлигини ривожлантириш учун кредитлар бериш орқали аёллар бизнесига қулай шартлар яратилмоқда.

Жамиятимизни юксалиб бориши йўлида жонбозлик кўрсатаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтиомий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларнинг тажрибаларини оммалаштириш мақсадида “Ишбилармон аёллар ассоциацияси” ташкил этилди, “Ишбилармон аёл” кўрик танлови ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистонни юксалтириб боришда хотин-қизларнинг тутаётган ўрни ҳақида фикр билдириб Президентимиз қуйидагиларни таъкидлаб ўтадилар “Бугунги кунда Ўзбекистон Хотин-қизлари ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида ўзларини тўла намоён этиб келмоқда.

Сизлар давлат ва бошқарув идоралари, вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ва фермерлик тармоқларида, ижтимоий соҳаларда самарали меҳнат қилиб, Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқдамиз.”

  • Хотин-қизлар ва эркаклар учун адолатли ва сифатли таълимни таъминлаш. Янгиланиб бораётган Ўзбекистонда Хотин-қизларнинг сифатли таълим олишлари келажакда ўз билимлари ва маҳоратларини ҳаётга татбиқ этишлари учун янгидан-янги имкониятлар яратиб берилмоқда.

Бугунги кунда умумўрта таълим мактабларидаги ўқувчиларнинг, олий таълим даргоҳларида талабаларнинг кўпчилигини қизлар ташкил этмоқда. Хотин-қизларнинг олий таълим олишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ёш аёлларга фарзанларини парвариш қилиш ва бошқа оилавий мажбуриятларини бажаришига халақит бермасдан олий маълумот олиш имкониятларини берувчи сиртқи бўлимлар очилди. Хотин-қизларни  таълим ва фан соҳасида рағбатлантириш орқали уларни табиий ва техника фанлар соҳасига жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.

Таълим соҳаси доимо қандай давлатнинг ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлиб келган. Бугунги кунда ёш авлодга таълим ва тарбия беришда аёлларнинг салмоғи кундан кунга ортиб бормоқда. Таълимда хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида кескин тафовутлар кузатилиб, бугунги кунда умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг деярли саксон фоизидан ортиғини хотин-қизлар ташкил этмоқда.

  • Хотин-қизлар учун Гендер тенгликни таъминлаш, уларни турли хил кўринишдаги зўравонликлардан ҳимоя қилиш. Хотин-қизларнинг турли кўринишдаги зўравонликларга учраши, бундай зўравонликларнинг қурбони бўлиши инсоният тарихида доимо содир бўлиб турган.

Ислом динига қадар Арабистон ярим оролида аёлларни инсон сифатида қадрламаслик, қиз болаларни ёшликдаёқ тириклайин кўмилиб ташланиши ўша даврларда одат тусига кирган эди.

Ислом дини пайдо бўлгач бундай шавқатсиз одатларга чек қўйилди, аёлларнинг ҳуқуқларини эркакларнинг ҳуқуқлари билан тенглаштирилди. Ҳиндистонда эри вафот этган  аёл ҳам тирклайин гулханда ёқилишига махкум бўлган сати удуми мавжуд эди. Бобир ва бобурийлар даврида бундай удумлар тақиқлаб қўйилди. Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик қилиш ҳолатлари бугунги кунда ҳам бутунлай йўқолиб кетган эмас.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра дунё бўйлаб кўплаб хотин-қизлар ҳаёти давомида турли хил шаклдаги  зўравонликлардан жабр кўради. Марказий Осиё минтақасида, хусусан Ўзбекистонда ҳам хотин-қизлар бугунги кунда ҳам зўравонликнинг  қандайдир шаклидан жабр кўрмоқдалар.

Мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2019 йил 2 сентябрида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни бундай иллатларга қарши курашиш йўналишидаги сиёсатини белгилаб берди. Мазкур қонун нафақат турли кўринишдаги зўравонликлар, шу билан бирга руҳий ва иқтисодий зўравонлик учун мажбурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлмоқда. Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қатор ҳужжатлар, “ишонч телефон”лари, маҳалла идорасида хотин-қизлар билан ишловчи маъсуллар аёлларни ва қизларни ҳимоя қилишга  асос бўлмоқда.

Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик асосан оилада, шу билан бирга жамоат жойларида, иш жойларида содир этилаётгани кузатилмоқда.

  Хотин-қизларга нисбатан бўлаётган зўравонликларни олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг, жамоатчиликнинг, маҳалланинг ўрни каттадир, уларнинг биргаликда олиб бораётган ишлари хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда катта аҳамиятга эгадир.

-Гендер тенгликни таъминлаш доирасида қабул қилинган махсус чоралар қаторига хотин-қизлар ва эркаклар учун ижтимоий ҳимоя, соғлом турмуш тарзини таъминлаш ҳам киради.

Хотин-қизларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш, уларни иш билан таъминлаш, саломатлиги тиклаш, болалар павариши  учун барча шарт-шароитларни яратиб берилаётгани, мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаб бориш мақсадида олиб борилаётган ишларнинг амалий кўринишидир.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги доимий вакили Хелена Фрейзер таъкидлашича қабул қилинаётган норматив-меъёрий ҳужжатлар ва амалий чора-тадбирлар Ўзбекистоннинг гендер сиёсати соҳасидаги муҳим қадамдир ва у қонунчилик ҳамда амалиётнинг халқаро меъёр ва стандартларига тўлиқ мос келади, шу билан бирга уларнинг бир қисми Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича идоралари тавсияларига асосланган.

 

Фахриддинова Наргиза Шамсиддиновна Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги бош юрисконсульти

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech