“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 2021 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида
маълумот

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-5048-сон Қарори бўйича барча туман ва шаҳардаги жами 7 794 та қишлоқ ва маҳаллада қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Хусусан:

- газ таъминоти тизимини яхшилаш: 632 км газ тармоғи ва 2121 та газ тақсимлаш пункти таъмирланди, 9061 та суюлтирилган газ баллонлари талабгорларга етказиб берилди;

- электр тармоқлари: 15069 км электр тармоғи ва 4001 та трансформатор янгиланди ва таъмирланди;

- алоқа ва ахборотлаштириш: 3841 км алоқа тармоғи ва 1926 та базавий станция таъмирланди;

- ижтимоий соҳа объектлари: 966 та мактаб, 550 та мактабгача таълим ташкилоти, 331 та тиббиёт муассасаси, 13 та маданият объекти, 59 та спорт иншооти таъмирланди;

- ичимлик суви: 6555 км сув тармоғи ва 406 та сув иншооти (қудуқ, минора) таъмирланди;

- ирригация объектлари: 1288 км канал, 119 км лоток ва 267 км ариқ, 75 та суғориш қудуғи, 3 та гидротехник иншоот, 6 та насос станциялари, 12 км босимли қувур таъмирланди;

- ички йўллар: 5183 км йўлга асфальт, 5267 км йўлга шағал қопламаси ётқизилди, 168 та кўприк таъмирланди;

- қишлоқ ва маҳалла кўчаларини ободонлаштириш: 1473 км пиёда йўлаклари, 952 км велосипед йўлаклари, 40 517 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди;

- кичик саноат зоналарини ривожлантириш: 100 км сув тармоғи,
77 км йўл, 5 та сув иншооти, 63 км газ тармоғи, 68 км электр тармоғи, 6 та трансформатор таъмирланди;

- туризм инфратузилмасини ривожлантириш: 11 та маданий мерос объектлари, 55 та туризм ва ёндош инфратузилма объектлари, 255 км йўл, 45 та муҳандислик-коммуникация тармоқлари таъмирланди;

- уй-жой фондини яхшилаш: 5986 та якка тартибдаги уй-жой қурилди, 37095 та якка тартибдаги уй-жойлар ва 1049 та кўп квартирали уйлар таъмирланди;

- спорт ва болалар майдончаларини барпо этиш: 1781 та спорт майдончаси ва 381 та болалар майдончаси таъмирланди, 40 км велосипед йўлаклари барпо этилди;

- транспорт ва маиший чиқиндилар инфратузилмасини ривожлантириш: 262 та автобекат ва 298 та чиқиндихона барпо этилди,
2056 та замонавий модул ва контейнерлар ўрнатилди, 451 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси,  288 та савдо мажмуаси ва 157 та кичик ишлаб чиқариш объектлари барпо этилди ва таъмирланди;

- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари комплекслари: 643 та маҳалла биноси, 86 та маҳалла гузари, 55 та маданият маркази қурилди ва таъмирланди.

 

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech