Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган 2021 йил учун мўлжалланган иш режаси

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган 2021 йил учун мўлжалланган

ИШ РЕЖАСИ

Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

Фуқаролар йиғинларининг ташкилий-ҳуқуқий тузилмасини такомиллаштириш, фаолият йўналишлари, вазифалари ва жавобгарлик доирасини аниқ белгилаш, мавқеини янада мустаҳкамлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)ни сайлаш жараёнларини янада демократлаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш

Фуқаролар йиғинлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик, фуқаролар йиғини қарорини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик ҳамда фуқаролар йиғини раиси фаолиятининг кафолатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш

“2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўкишга кабул килишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига таклифлар тайёрлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари фаолияти самарадорлигини оширишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига таклифлар тайёрлаш.

“Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойили асосида янги тизимни жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига таклифлар тайёрлаш.

Лойиҳада:

маҳалладаги долзарб масалалар ва аҳоли муаммолари бўйича фуқаролар йиғинлари раисларининг ахборотларини эшитиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларида ҳафтада бир маротаба “Маҳалла соати”ни ўтказиш тизимини жорий қилиш;

Сектор раҳбарлари маҳаллада амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига ҳисобот бериб бориш тизими йўлга қўйиш назарда тутилади.

Маҳаллаларда “Аёллар маслаҳат кенгашлари” фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига таклифлар тайёрлаш.

Фуқаролар йиғинларидаги “Жамоатчилик назорати масканлари”да “Электрон кузатув масканлари” фаолиятини ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

2022 йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳалла тизимини ривожлантириш ва жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий этиш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Алоҳида эътиборга муҳтож 18 ёшгача бўлган болаларнинг таълим олиши, аниқ бир касбни эгаллаши учун кўмаклашишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига таклифлар тайёрлаш.

Ёшлар ўртасида тил маданиятини оширишга қаратилган танловлар ўтказиш, жумладан, “Зулфияхоним кизлари”, “Мард ўғлонлар” танловлари низомларига номзодларнинг ўзбек тили бўйича саводхонлик даражасини аниқлаш шарти билан тўлдириш.

Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “маҳалла - сектор - Халқ қабулхонаси - маҳалла” принципи асосида ҳамкорлик тизимини кучайтириш бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан Халқ қабулхонасининг қўшма дастури ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари  ва Ҳукумат қарорлари ижросини мақсадли ўрганиш натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси  Раёсати мажлисларида ҳисоботлар бериш

Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Республикасининг “Хотин- қизларни тайзиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ижросини ўрганиш.

“Хотин-кизларни тазйик ва зуравонликдан химоя килиш тўгрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конуни ижросини Самарқанд вилоятида таъминлаш юзасидан барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарлари масъулияти тўғрисида.

Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни согломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлашни янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларни ўрганиш.

Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2020 йил 14 августдаги 485-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларни ўрганиш.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Мусаев ҳузурида ўтказиладиган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин- қизлар билан ишлашни янги даражага олиб чиқиш чора- тадбирлари тўгрисида” 2020 йил 18 февралдаги ПФ - 5938-сон Фармони ижроси тўғрисида ҳисобот бериш.

Маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини ошириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий- маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш- чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 18февралдаги ПФ-5938-сон Фармонида белгиланган устувор вазифаларнинг ўз вақтида сифатли амалга оширилишини таъминлаш.

Маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечимини топиш мақсадида “Маҳалла – жамиятимизнинг ёруғ юзи ва виждони кўзгуси” мавзусида давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимлари учун ўқув семинарларини ташкил этиш.

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни жорий этишга доир қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини тушунтириш бўйича фуқаролар йиғинлари ходимлари учун ўкув семинарларини ташкил этиш.

Вазирлик тизимида ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш, ҳужжатлар билан ишлашда электрон ҳужжат алмашишни йўлга қўйиш мақсадида масъул ходимлар учун ўқув-семинар ташкил этиш.

Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ролини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг ўқувларини ташкил қилиш.

Маҳаллада ишлаётган малакали ва ташаббускор кадрларни давлат идоралари раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимини йўлга қўйиш.

22 март - “Маҳалла тизими ходимлари куни”га бағишлаб жойларда ташкилий ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш.

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази билан ҳамкорликда “Маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини қандай баҳолайсиз?” мавзусида аҳоли ўртасида социологик сўров ўтказиш ва натижаларини таҳлил қилиш орқали фуқаролар йиғинларининг фаолиятини янада такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш.

Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш натижалари асосида маҳаллаларни тоифаларга ажратиш ва аниқ йўналтирилган мақсадли ишларни ишлаб чиқиш.

Замонавий оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро ва қўшничилик муносабатлари, бой маданий ва тарихий мерос ҳамда анъанавий қадриятлар асосида оила институтини мустаҳкамлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.

Хотин-қизларнинг инновацион ғояларини қўллаб- қувватлаш мақсадида “INNOWOMEN WEEK” ҳафталигини ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш, шунингдек, уларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш.

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида ҳамда маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасида кекса авлод вакилларининг ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

“Мўътабар аёл” кўкрак нишони учун номзодларни саралаш ва мукофотлаш тадбирларини ташкил этиш.

“Қизлар одоби тарғиботчиси” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш ҳақида таклифлар тайёрлаш

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларидаги кадрлар билан ишлаш жараёнларини ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва услубий кўмаклашиш.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тизимида юқори касб маҳорати ва замонавий тафаккурга эга, ҳар томонлама муносиб ва малакали кадрлар захирасини шакллантириш.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш тизимида самарали меҳнат қилиб келаётган ходимларни давлат мукофотларига тавсия қилиш.

Хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш

Жойларда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилишда билим ва касб - ҳунар ўргатиш юзасидан тадбирларни амалга ошириш.

Хотин-кизлап билан ишлашнинг янги тизими жорий этилган 28 та туман ва шаҳардаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан бизнесда катта ютуқларга эришган, касбининг устасига айланган шахслар ва тадбиркорлар, олимлар иштирокида профессионал таълим муассасаларида учрашувлар ташкил этиш.

Хоразм вилоятида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этишни ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга ошираётган ишларни таҳлил қилиш.

Республика бўйича жорий этилган хотин-қизлар билан ишлашнинг янги тизими “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари билан ишлаш борасида амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини таҳлил қилиш.

Оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан, оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган оилалар билан ишлашда жойлардаги Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилатация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларнинг бу борада олиб бораётган ишларни таҳлил қилиш.

Маҳаллаларда депутат аёллар, ўз соҳасида юксак натижаларга эришган хотин-қизлар иштирокида “Мамлакат тараққиётида хотин-қизлар ўрни” мавзусида давра суҳбатлари ҳамда учрашувлар ҳафталигини ташкил этиш.

Оила ва аёллар масалалари билан шуғулланувчи ННТларнинг давлат ва жамоат ташкилотлари, фуқаролар билан ўзаро манфаатли корпоратив ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Хотин-қизларнинг энг яхши “стартап” лойиҳалари бўйича танлов ўтказиш.

Уй бекаларининг китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида маҳаллаларда маърифий ҳафталикларни ўтказиш.

“Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда идоралараро ҳамкорликнинг истиқболлари” мавзусида республика форумини ташкил этиш

Хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, уларнинг бизнес соҳасидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлашнинг замонавий тизимини жорий этиш

30-45 ёшдаги уй бекалари ўртасида “Файзли хонадон соҳибаси” танловини ташкил этиш ва ўтказиш.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш.

“Аёл ва замон: хотин-қизлар муаммоларини ҳал этишнинг шакллари” мавзуида онлайн мулоқот ўтказиш.

Хотин-кизлар тадбиркорлигини ривожлантириш хамда оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган аёлларга ёрдам бериш мақсадида:

6,5 минг нафар хотин-қизларнинг кичик тадбиркорлик лойиҳаларига имтиёзли кредитлар бериш;

1 минг 600 нафар оғир турмуш шароитидаги, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида уйларнинг бошланғич бадалини тўлаб бериш;

6 минг нафар хотин-қизларни реабилитация воситалари билан таьминлаш ҳамда 205 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизларни жарроҳлик йўли билан соғлом ҳаётга қайтариш чораларини кўриш.

Низоли ҳудудлардан қайтган аёллар ва уларнинг болаларини, меҳнат муҳожирларнинг фарзандларини ва ихтисослашган ўқув-тарбия муассасаларини тарк этаётган болаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг оилаларини жамиятга мослаштиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.

Республика бўйича 8200 нафар хотин-қизларни реабилитация воситалари билан таьминлаш.

Ҳар бир туман(шаҳар)дан 1 нафар таянч ҳаракатлари чекланган, бошқа (артроз, кокса-артроз, церроз ва бошқа) ташхиси қўйилган хотин-қизларни даволаш, жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ва соғлом ҳаётга қайтариш.

25 ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунига бағишланган давра суҳбатлари, семинар ва тренинглар ўтказиш.

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари фаолиятини такомиллаштириш, марказ мутахассислари учун ўқувлар ташкил этиш, тазйиқ ва зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларга аноним тарзда шошилинч тиббий, руҳий, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш

“Мамлакат тараққиётида хотин-қизлар улуши” лойиҳасини амалга ошириш.

Маҳаллаларда ва оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлаш

Ҳудуддаги ёш келин ва қайноналар ўртасида “Қайнона-келин масъулияти”, мавзусида давра суҳбатларини олиб бориш.

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларга оиладаги низоларни ҳал этишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш тизимини жорий этиш.

Маҳалла гузарларида ҳар ҳафтанинг шанба куни “Саломатлик куни” деб эълон қилиш ва унда аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш бўйича турли тадбирларни ташкил этиш.

Замонавий оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро ва қўшничилик муносабатлари, бой маданий ва тарихий мерос ҳамда анъанавий қадриятлар асосида оила институтини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

“Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари асосида аҳоли ўртасида тарғибот ишларини амалга ошириш.

Маҳаллаларда истиқомат қилаётган уюшмаган ёшларни доимий ва мавсумий меҳнат билан таъминлашга йўналтирилган “Маҳалла бунёдкори” лойиҳасини ишлаб чиқиш.

“Барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашда оилавий тадбиркорликнинг ўрни” мавзусида онлайн конференциялар ташкил этиш

Маҳаллалар ва оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлаш, умуминсоний ва миллий қадриятларни, шу жумладан оилавий қадриятларни мустаҳкамлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш.

“Хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда идоралараро ҳамкорликнинг истиқболлари” мавзусида ҳудудий ва республика конференцияларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари ва маҳаллаларда ташкил этилган “Аёллар маслаҳат кенгашлари” фаолиятини самарали ташкил этиш.

“Мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни: ижтимоий фаоллик, ҳуқуқий ва сиёсий маданият” мавзусида тарғибот ойлигини ўтказиш.

“Раҳбар аёлнинг бир куни” мавзусида ОАВларда суҳбатлар ташкил этиш.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари иштирокида “Ислоҳотлар ва юрт тараққиётига менинг ҳиссам” мавзусидаги онлайн конференциялар ўтказиш.

Туман (шаҳар)ларда 11 октябрь–“Халқаро қизлар куни”ига бағишлаб, “Қизлар фестивали”ни ташкил этиш.

Ажралиш ёқасига келиб қолган оилалар билан манзилли, мавжуд низоларга аниқ диагнозлар қўйиш орқали янгича ёндашув билан ишлаш тизимини яратиш.

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказларида никоҳга кириш учун ариза берган ёш келин-куёвларни ҳуқуқий, тиббий, диний, психологик ўқувларга жалб қилиш.

Ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан илмий индивидуал ёндашув асосида ишлаш тизимини яратиш.

БМТнинг болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан ҳамкорликда Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларида “Қуролли можаро зоналаридан қайтган оилалар ва болаларни қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш.

Вазирлик, идора, ташкилотлар ўртасида 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёллар спорт фестивалини” ўтказиш.

Маҳалла институтининг ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан узлуксиз, тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш

Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда оилаларда маиший зўравонликни олдини олиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш ҳамда уларда ишсиз бўлган оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш.

Маҳаллаларда жиноятчиликдан холи муҳитни яратишда ҳарбий хизматчиларнинг ўрни ва ролини кучайтириш чораларини кўриш.

Маҳаллаларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, шу жумладан қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини уларга ўз вақтида етказиш, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини мустаҳкамлашга қаратилган манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини, “Ҳуқуқий ахборот куни” лойиҳасини ташкил этиш.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятдан ҳоли муҳитни мустаҳкамлашда ҳар бир маҳалла аҳолисининг жамоавий кафиллиги институтини жорий этиш.

Аҳоли, айниқса ёшлар онгида “Бизнинг маҳалламизда жиноят содир бўлмайди”, “Маҳалламиздаги ҳар бир жиноят ҳудудимиз тинчлиги ва осойишталигига, оиламга, фарзандларим таълим-тарбиясига ва уларнинг келажагига салбий таъсир кўрсатади” деган туйғуларни ва уларни олдини олишга дахлдорлик ҳиссини шакллантиришга қаратилган таъсирчан тарғибот ишларини ташкил этиш.

Маҳаллаларда “Ҳамжиҳатлик бор жойда жиноятга ўрин йўқ!” мавзусида тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда оилаларда маиший зўравонликни олдини олиш юзасидан тарғибот ишларини олиб бориш тизимини йўлга қўйиш.

Маҳаллалар раисларининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосарларининг “Хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий қилишдаги ўрни ва ролини кучайтиришга қаратилган ишларни такомиллаштириш.

“Хавфсиз маҳалла” тамойилини самарали жорий қилиш бўйича маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва унинг ўринбосарлари учун услубий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Жиноятчилик ошган маҳаллада жиноят сабаблари чуқур таҳлил қилиб, бундай ҳолатларни олдини олишга қаратилган манзилли чоралар белгилаш.

Ёшларнинг турли ёт ғояларга кириб кетиши, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида таълим муассасалари, Интернет клублар ва тунги кўнгилочар масканларда жамоатчилик назоратини кучайтириш.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида “Обод ва хавфсиз маҳалла” республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш.

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг туркумини инобатга олган ҳолда сайёр суд мажлисларининг маҳаллаларда ўтказилишини янада кенгайтириш.

Кекса авлод вакилларини ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш ва Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш

Кекса авлод вакиллари ўртасида “Ёшлар мураббийси” республика кўрик-танловини ўтказиш.

Умумтаълим мактабларида “Нуронийлар тарбиявий соати”ни ташкил этиш.

Жиноятчилик ошган маҳаллаларда кекса авлод вакиллари иштирокида вояга етмаган ёшлар ўртасида ҳар ойда камида бир маротаба “Ибрат мактаби” мавзусида маънавий - маърифий суҳбатлар ўтказиш.

Маҳалла ёшлари (12-16 ёш) ўртасида

1 июн - “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” кунига бағишланган “Маҳалла - бола ҳуқуқлари ҳимоячиси” мавзусида иншолар ва суратлар кўрик-танловини ташкил этиш.

Маҳаллаларда ёшлар ўртасида “оммавий маданият”нинг салбий оқибатлари, интернетдан келаётган хавф-хатарлардан хабардор қилиш, уларга қарши “мафкуравий иммунитет”ни мустаҳкамлашга йўналтирилган туркум тадбирларни ташкил этиш.

“Маҳаллада ёшлар билан мулоқот” мавзусида ёшлар билан учрашувлар ташкил этиш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш.

Маҳаллаларда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган “Ўз болангизни, ўз уйингизни, ўз Ватанингизни кўз қорачиғидек асранг!” шиори остида тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

Уюшмаган ёшлар ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг “Маҳалла лигаси”ни ўтказиш.

Маҳалладаги 15-16 ёшли ўғил болалар ўртасида футбол бўйича “Чарм тўп” тўрт босқичли анъанавий спорт мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш.

Маҳалла 13-14 ёшли ўсмирлар ўртасида мини-футбол бўйича “Маҳаллада футбол” анъанавий спорт мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш.

Маҳалла 11-12 ёшли ўсмирлар ўртасида мини-футбол бўйича “Футболимиз келажаги” анъанавий спорт мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ёшларни спорт-соғломлаштириш тадбирларига кенг жалб қилиш ҳамда улар ўртасида жисмоний маданиятни ривожлантириш мақсадида спорт мусобақаларини ташкил этиш. (Кураш бўйича “Маҳалламиз паҳлавонлари”, стол тенниси бўйича “Маҳалламиз стол теннисчилари”, шахмат-шашка бўйича оилалар ўртасида “Биз ақл-идрокли оилалармиз”, енгил атлетиканинг спринт йўналиши бўйича “Биз эпчил ва чаққонмиз”, волейбол бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида “Маҳалла кубоги” спорт мусобақалари).

Маҳаллаларда ёшларнинг китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган “Мен ўқиган китоб” танловини ташкил этиш.

Ёшлар ўртасида “Маҳалла менинг тақдиримда” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларини ташкил этиш.

Кекса авлод вакилларини қўллаб-кувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш борасида жойлардаги Нуронийлар жамоатчилик кенгашларининг фаолиятини самарали ташкил этиш.

Нуронийлар ва пенсиядаги ҳарбий хизматчилар иштирокида умумтаълим мактабларида “Кексалар маърифати” мавзусидаги тадбирлар ташкил этиш.

Кексаларнинг тўлақонли ҳордиғини таъминлаш мақсадида боғларда, аҳолининг маданият ва дам олиш марказларида, маҳалла гузарларида таниқли ёзувчилар, шоирлар, артистлар ва бошқа атоқли фан, маданият ва санъат арбоблари билан ижодий учрашувлар ташкил этиш.

“Саховат” интернат-уйларида, кексаларни соғломлаштириш назарда тутилган санаторийларда ижодий учрашувларни, спектакллар ва кинофильмлар намойишини ташкил этиш.

“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида тадбирларни амалга ошириш, уларда қуйидагиларни назарда тутиш:

республиканинг ҳар бир ҳудудидан кекса ёшдаги 1000 кишини, шу жумладан кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кексаларни тарихий жойлар билан таништириш учун сайёҳлик сафарлари ташкил этиш;

уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида бепул экскурсия поездини ташкил қилиш.

Ҳар чоракда ҳар бир туман ва шаҳарда “Соғлом турмуш тарзи ривожланган маҳалла” танловини ташкил этиш.

“Кексалар учун туризм ойлиги” ташкил қилиниб, 212 та туристик объектларга кекса ва фахрийларнинг саёҳатларини ташкил этиш.

Ҳар бир маҳаллада қариялар учун спорт-ижтимоий мослашув марказлари (фаоллик марказлари)ни ташкил этиш. Бунда кексаларга мураббийлар кузатувида гимнастика билан шуғулланиш, шахмат-шашка ўйнаш ва соғлом турмуш тарзи юзасидан суҳбатлар уюштириш учун шароитлар яратиш.

Худудлар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда унутилаётган хунармандчилик турларини ёшларга етказиш, асраб-авайлаш ва бойитиш мақсадида “Момоларнинг ўлмас мероси” мавзуида маҳорат дарсларини ташкил этиш.

Маҳаллаларда ва таълим муассасаларида ёшлар маънавиятини юксалтиришда кекса авлод вакилларининг иштирокини янада кучайтириш, йигит-қизларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, оилавий ажримлар олдини олиш мақсадида “Бувижонлар мактаби” аъзоларини жалб этган ҳолда “Онахонлар ўгити”, “Хонадон файзи”, “Оилада отанинг ўрни”, “Оммавий маданиятнинг ҳалокатли таъсири” мавзуларида тарғибот тадбирларини ўтказиш.

Маҳаллаларда “Қўша қариш саодати” мавзуида 50, 60, 70 йил биргаликда умр кечириб, ҳаёт гаштини сураётган нуронийларнинг ибратли ҳаётини ёш авлодга тарғиб этиш мақсадида намунали, табаррук оилаларга ташрифлар уюштириш

“Нуронийлар масканлари” мажмуалари, маданият ва истироҳат боғлари, “Саҳоват” ва “Мурувват” интернат-уйларида “Эҳтиром, эъзоз, эътибор” мавзуида таниқли маданият, санъат ва адабиёт намояндалари билан учрашувлар, адабий-бадиий кечалар концерт дастурларини ташкил этиш

Маҳаллаларда, айниқса, энг чекка маҳалла ва овулларда кекса авлод вакиллари учун “Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш-одамийликнинг энг олий мезонидир” мавзусида хайрия тадбирларини тизимли ташкил этиш.

Маҳаллаларда қўни-қўшнилар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, тотувликни таъминлаш “Қўни-қўшничилик одоби”, “Қўшнинг тинч-сен тинч” ва “Бир болага етти бола ота-она” мавзуларида тарғибот  тадбирларини ўтказиш.

Маҳаллаларда аҳоли, айниқса ёшларни мустақиллик учун курашган ота-боболаримизнинг хотирасига ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар меросини тарғиб этиш мақсадида “Аждодлар руҳи барҳаёт”, “Қатағон қурбонлари – Ватан фидоийлари” мавзуида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш.

Маҳаллаларда “Кекса авлод оилавий ажримларга қарши”, “Биз бор жойда жиноятга ўрин йўқ” мавзуларида тарғибот тадбирларини ўтказиш.

Кекса ҳарбийлар билан ёшлар ўртасида ҳарбий қисмларда “Менинг шонли ҳаёт йўлим” мавзусида учрашувлар ташкил этиш.

Маҳаллаларда кексалар ва фахрийлар ўртасида эрталабки жисмоний тарбия машғулотларини мунтазам ташкил этиш, шунингдек, “Саломатлик учун

5 минг қадам” шиори остида пиёда юриш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, “Умуммиллий ҳаракат”га айлантиришда нуронийларнинг ижтимоий фаолликларини ҳамда ташаббускор ғояларини амалга оширишда кўмаклашиш.

Аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, тадбиркорликни ривожлантириш, томорқа маданиятини шакллантириш ва маҳаллаларни ободонлаштириш

Ишсиз фуқароларни бўш (вакант) иш ўринлари ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш орқали бандлигини таъминлаш.

Ишсиз аҳолини айниқса касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитишни ташкил этиш.

“Пандемия шароитида аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали даромад манбаи яратиш механизмлари” номли маҳалла раислари учун услубий қўлланма ишлаб чиқиш.

Хорижда ишлаб Ватанга қайтиб келган фуқароларни реинтеграция қилиш ва бандлигини таъминлаш бўйича ички ишлар органлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиаллари, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида электрон ахборот алмашиш тизимини йўлга қўйиш.

Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб Ватанга қайтган фуқароларни меҳнат ва касбий реинтеграция қилиш масалалари юзасидан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Ҳалқаро миграция ташкилоти ва бошқа ҳалқаро молия институтлари билан ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш.

Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, қисқа муддатли касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш курслари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларининг ўқув дастурларини хорижий йирик иш берувчилар талабларига мослигини ўрганиш, тахлил қилиш. Тахлил якунлари бўйича тахлилий маълумотларни тайёрлаш ва асосланган таклифларни ишлаб чиқиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиаллари томонидан ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси улушини ошириш ҳамда меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилётган ишлар аҳволини ўрганиш, натижаси бўйича асосланган таклифлар ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”

2020 йил 11 августдаги ПҚ—4804-сон қарорининг натижадорлигини ўрганиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан кайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўгрисида”

2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори ижросини комплекс ўрганиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4829-сон қарорида белгиланган вазифаларни ўрганиш, таҳлил қилиш, амалга оширилган ишлар юзасидан Бош вазир маслаҳатчиси ҳузурида бўлиб ўтадиган ҳисобот йиғилишига тайёргарлик кўриш.

“Меҳнат муҳожирлари: ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя кафолатлари” мавзусидаги конференция ўтказиш.

“Ҳар бир оила — тадбиркор”, “Ҳунармандчиликни ривожлантириш”, “Yoshlar — kelajagimiz” дастурлари доирасида аҳолини кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва бошқа йўналишларда ўзини ўзи банд қилишга кўмаклашиш.

“Темир дафтар”га эҳтиёжманд оилаларни киритиш ва чиқаришга бағишланган маҳалла раислари учун услубий видеороликлар тайёрлаш.

“Аҳолининг муҳтож қатлами: эҳтиёжманд, камбағал ва кам таъминланган оилалар ва уларнинг фарқи” мавзусида маҳалла фуқаролари йиғинлари учун брошюралар ишлаб чиқиш.

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган эзгу ғоя асосида мустақиллик байрамини нишонлашга муносиб тайёргарлик кўриш учун июль-август ойларида “маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлигини ташкил этиш.

Эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонларини таъмирлаш, кўчаларни, маҳалла ҳудудларини, ободонлаштириш.

Ёшларни миллий қадриятлар асосида аждодлар руҳига ҳурмат ҳиссида тарбиялашда маҳаллаларда “Инсон азиз – хотира муқаддас” мавзуида қабристонларда, зиёратгоҳларда хашарлар ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилган маҳаллаларда қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг бажарилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, натижаси бўйича халқ депутатларининг туман (шаҳар) Кенгашларига ахборот киритиш.

Маҳалла ҳудудларида манзарали ва мевали дарахтларни экиш, уларни парвариш қилишни ташкил этиш.

Обод ва намунали ҳамда ҳудуди қониқарсиз бўлган маҳаллаларни марказий ва маҳаллий телеканалларда намойиш қилиб бориш

Маҳаллий ҳокимликлар, сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар ва тижорат банклари билан биргаликда шахсий томорқада чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, қуёнчилик, балиқчиликни ривожлантириш.

Маҳаллаларда уйма-уй юрган ҳолда аҳолига томорқадан самарали фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш.

700 мингдан ортиқ имконияти чекланган ва кам таъминланган хонадонларнинг томорқа ер майдонларида экин экиш ишларини манзилли ташкил этиш.

Томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини маҳаллаларда мунтазам муҳокама қилиш.

Деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган кам таъминланган ва эҳтиёжманд оиларга қўшимча даромад манбаини яратиш учун ҳар бир туманнинг имконияти ва ривожланиш йўналишидан келиб чиқиб, деҳқончилик билан шуғулланадиган оилаларга 10 сотихдан

1  гектаргача ер майдонларини ажратиш ишларини ташкил этиш.

Ҳар бир маҳаллани “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида мева-сабзавот етиштириш, иссиқхоналар ташкил этиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, қуёнчилик каби йўналишларга ихтисослаштирилган маҳаллаларнинг сонини 3 202 тадан камида 4 000 тага ошириш, бу борада ҳар бир қишлоқ ёки маҳалланинг ўз йўналиши ва “ўсиш нуқталари”ни эътиборга олиш.

Маҳаллаларда томорқа ерларидан самарали фойдаланаётган миришкор деҳқонларнинг илғор тажрибаларини ёритиш мақсадида “Томорқа – даромад манбаи” рукни остида туркум телекўрсатувларни тайёрлаш.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари тизимини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш, фуқаролар йиғини ҳузуридаги экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиянинг фаолиятини кучайтириш.

Маҳаллаларда маиший чиқиндиларни вақтинча йиғиш ва ўз муддатида олиб чиқилиши устидан жамоатчилик назоратини янада кучайтириш.

Фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

2021‒2022 йилларга мўлжалланган ҳар бир маҳаллада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари комплексларини ташкил этиш бўйича ҳудудий манзилли дастурда белгиланган комплексларнинг қурилиш ишларини амалга ошириш.

1385 та маҳаллани давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш истагини билдирган потенциал инвесторлар ва туман(шаҳар) ҳокимликлари ўртасида битим тузиш ва қуриш ишларини якунлаш.

1543 та фуқаролар йиғинларини компьютер техникалари билан

824 тасини мебел жиҳозлари билан таъминлаш.

Кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаган 1062 та маҳалла фуқаролар йиғинларини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш.

927 та фуқаролар йиғини биноларини коммунал хизматлар учун 1 млрд.

611 млн. сўмдан ортиқ қарздорликни сўндириш.

Маҳалла ва оилани вазирлиги ва фуқаролар йиғинларида электрон ҳужжатлар алмашиш бўйича “Mahalla-24” дастурини ҳамда “Mahalla.uz” мобил иловасини ишлаб чиқиш.

Маҳалла геоинформацион порталини яратиш.

Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини олиб борувчи автоматлаштирилган веб-портални яратиш.

1500 та фуқаролар йиғинларини интернет тармоғига улаш ишларини якунига етказиш.

“Маҳалла” ягона ахборот тизимини  тажриба тариқасида 100 та фуқаролар йиғинларида синовдан ўтказиш.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech