Халқаро ҳамкорлик

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан 2021 йилда халқаро ҳамда хорижий ташкилотлар билан ўрнатилган  ҳамкорлик натижалари хусусида
МАЪЛУМОТ

  1. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан 2021 йилда 20 га яқин халқаро ҳамда хорижий ташкилотлар билан алоқалар ўрнатилди;
  2. Вазирлик ташаббуси билан БМТнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури, Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA), Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), “Барқарор Хаёт” халқаро ижтимоий маърифат маркази, Техник ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигининг (ACTED) Ўзбекистондаги филиали билан ҳамкорликда 2021 йил учун Иш режалар имзоланди.
  3. БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ўртасида “COVID-19га қарши чора-тадбирлар ва унинг асоратлари билан курашиш” лойиҳаси доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Жумладан, “Маҳалла” ягона электрон базаси, вазирлик веб-сайти, шунингдек, “Germes” электрон ҳужжат алмашинуви дастури ишлаб чиқилди;

- Канада элчихонаси томонидан тақдим этилган грант маблағлари ҳисобидан Мирзаобод тумани “Наврўз” маҳалласида тикувчилик цехи, Гулистон тумани А.Яссавий маҳалласида Ҳунармандчилик маркази ва “Юлдуз” маҳалласида гўзаллик салони ташкил этилди;

Мазкур тикувчилик цехига 85 нафар, гўзаллик салонига 6 нафар хотин-қизлар банд қилинди;

- туманда яшовчи “Темир дафтар", "Аёллар дафтари”, "Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган имконияти чекланган 108 нафари тикувчиликка ўқитилди;

- 1 500 нафарга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож ва бандлиги таъминланмаган ишсиз аёлларни Ҳунармандчилик марказида касб-ҳунарга ўқитиш режалаштирилди.

  1. Япония элчихонасининг грант маблағлари ҳисобидан БМТ Тараққиёт дастури, Тошкент шаҳар “Mehr kozda” маркази, ICT Academy ўқув маркази билан ҳамкорликда 57 нафар ногиронлиги бўлган хотин–қизлар ва ёшлар ICT Academy ўқув марказида 2 ой давомида компьютер асослари бўйича таҳсил олдилар.
  2. БМТ нинг (ПРООН) Тараққиёт Дастури Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Осиёда зўравон экстремизмга қаршилик қўрсатиш (STRIVE Asia)” лойиҳасининг Иш Режаси ишлаб чиқилди ва БМТ ТД томонидан тасдиқланди.
  3. Барча ҳудудларда ҳудудий бошқармалар ва маҳалла ходимларининг зарурий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида USAIDнинг Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури (LRP) билан ҳамкорликда “Аёлларга нисбатан зўравонлик ва камситишга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон қонунчилигини амалга ошириш” мавзусида 280 нафар ҳудудий бошқармалари ходимлари учун интерактив тренинглар ўтказилди.
  4. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан “Гендер тенглигини таъминлашда халқаро ҳамкорлик” мавзусида халқаро конференцияси ўтказилди.
  5. Вазирлик билан Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда Қизил ярим ой жамиятининг “Совуқ қишдан зарар кўрганларга енгиллик” дастури доирасида республикамизнинг тоғли ҳамда шимолий ҳудудларида яшаётган эҳтиёжманд оилаларга умумий қиймати 50 000 АҚШ доллари миқдорида иссиқ кўрпа-тўшак, электр иситиш мосламалари билан таъминланди;
  6. Мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган оилаларга “Рамазон-2021” дастури доирасида 11 хил турдаги 1 760 қутидан иборат озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

10 Вазирлик билан Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда “Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум хайрия ва инсонпарварлик” ташкилоти билан ҳамкорликда “100 млн озиқ-овқат кампанияси” дастури доирасидаги 3000 қутидан иборат, 11 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари республикамизнинг турли ҳудудларида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга юборилди.

  1. Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги ўртасида “СOVID-19 пандемиясидан зарар кўрган аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси бўйича умумий қиймати 400 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.
  2. Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги билан ҳамкорликда Пешкӯ туманида хотин-қизлар учун тиббий кўрик ўтказилди, шунингдек, аҳоли саломатлигини мустаҳамлаш, уларнинг тиббий маданиятни ўстириш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан Пешкў туманининг “Туркистон”, “Варахша” ва “Обидхўжа” маҳаллаларида тиббий кўрик ташкил этилиб, аҳолига бепул дори-дармонлар тарқатилди.
  3. 13. Мазкур келишув меморандуми асосида айни кунга қадар Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги “Хўжалар”, Шофиркон туманидаги “Қалмоқон” ҳамда Когон туманидаги “Хўжа Якшаба” маҳаллаларида “Маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари” ташкил этилди.

Қайд этилганидек, ҳудуд аҳолиси ушбу касб-ҳунар ўқитиш масканларида компьютер саводхонлиги, бухгалтерия, аёллар сартарошлиги, тикувчилик, пазандачилик ҳамда уй ҳамширалиги йўналишлари бўйича ўқитилади.

Лойиҳа доирасида Сирдарё ва Бухоро вилоятида ташкил этилган ўқув марказлари ўқитувчилари Тошкент шаҳридаги “Development School” нодавлат таълим муассасасида ўз билим ва тажрибаларини оширишди. Жорий йилнинг октябрь ойида ўтказилган “Кексалар ҳафталиги” доирасида Бухоро ва Қашқадарё вилоятларининг қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож кексаларга 100 та иситиш печлари тақдим этилди.

“Замин” халқаро жамоат фонди билан биргаликда Бухоро вилоятидаги “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг юрак касалликлари билан оғриган 35 нафар фарзандларига операция ва реабилитация хизматларини кўрсатиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 19 нафар бола Академик В.Вахидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказига ётқизилди, 7 нафари операция қилинди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди билан ҳамкорликда Бухоро вилоятининг Қоракўл, Олот, Пешку, Қоравулбозор туманлари ва Қашқадарё вилоятининг Миришкор, Нишон, Касби туманларининг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган 3 500 нафардан ортиқ аҳоли учун тиббий кўрик, эхокардиограмма ва ультратовуш текширувлари ташкил этилди.

Шунингдек, 33 турдаги дори-дармон ва витаминларни ўз ичига олган 3 240 дона жамланма қутилар тарқатилди, аҳоли учун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш бўйича тренинглар ташкил этилди.

Журналист ва блогерлар прес-тур давомида ўқув марказларида ҳудуд аҳолисига яратиб берилган шарт-шароитлар билан атрофлича танишди, дарс жараёнларининг ўтказилиши ҳамда бошқа бир қанча мавзулар бўйича берилган саволларга атрофлича жавоб бериб ўтилди.

  1. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) томонидан Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган 14 та реабилитация марказлари учун зарур бўлган умумий қиймати 569 430, минг сўмлик моддий техника буюмлари (кондиционер, принтер, проектор) ва хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган тарқатма материаллар (буклет, постер, эслатма) тақдим этилди;

Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган 14 та реабилитация марказларига умумий қиймати 304 550, минг сўмлик 15 хил турдаги зарур озиқ-овқатлар ҳамда антисептик ва гигиена воситалари етказиб берилди;

  1. БМТ Тараққиёт дастурининг Истанбулдаги Гендер масалалари бўйича эксперти Бхарати Садасивам ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили ўринбосари Дойна Мунтяну билан юртимиздаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятларини ривожлантириш, билим ва касбий кўникмаларини ошириш орқали муносиб иш топишларига кўмаклашиш, саломатлигини сақлаш, оилавий зўравонликдан ҳимоя қилиш, уй-жой билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
  2. ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида хотин-қизларни қўллаб қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги энг илғор тажрибалар билан ўртоқлашиш, ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш мақсадида Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида ШҲТ III Аёллар форумида иштирок этилди.
  3. Буюк Британия Лордлар палатаси аъзоси Лорд Шейхнинг рафиқаси Г.Муродованинг Ўзбекистонга ташрифи давомида "Ёшларнинг ҳаётга қизиқишини уйғотишда мотивациянинг ўрни ва Гендер тенглик" мавзусида жорий йилнинг март-май ойларида республика ҳудудлари бўйлаб тренинглар ўтказилди.
  4. БМТнинг ЮНИСЕФ болалар жамғармаси Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида имзоланган 2021 йил иш режасининг 2.1.2-банди ижроси юзасидан “Болаларнинг Республика ўқув тарбия муассасаларига тушишининг олдини олиш ва ушбу муассасалардан чиқаётган болаларни оиласи ва ҳамжамиятига қайтариш мақсадида идоралараро ҳамкорлик ҳаракатларини кучайтириш” лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар бўйлаб Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман/шаҳар бўлимларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бўйича мутахассислари ва шу туман/шаҳар вояга етмаганлар комиссия маъсул котиблари ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик профилактикаси катта инспекторларни билим салоҳиятини оширишга қаратилган ўқув-тренинглар ўтказилди.
  5. ЮНИСЕФнинг "Европа ва Марказий Осиёда ижтимоий ишчиларнинг малакасини ошириш" минтақавий лойиҳаси доирасида болалар, оилалар, гуруҳлар ва жамоалар билан ижтимоий иш олиб боришда иштирокчиларнинг шахслараро кўникмаларини мустаҳкамлаш ва жамоатчилик билан ўзаро муносабатда бўлиш бўйича тренерлар учун тренингнинг расман очилиш маросими бўлиб ўтди.
  6. Европа иттифоқининг молиявий кўмагида БМТнинг ЮНИСЕФ болалар жамғармаси Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан “Можаро зоналаридан, биринчи навбатда Сурия ва Ироқдан қайтаётган Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун Европа Иттифоқи ва БМТ кўмаги” суб-минтақавий лойиҳаси доирасида “Ижтимоий заиф оилалар билан ишлаш, шу жумладан қуролли тўқнашув зоналаридан қайтарилган оилаларга тўғридан-тўғри хизматлар кўрсатиш” мавзусида 40-нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш ходимлари учун 4 кунлик онлайн тренинг ўтказилди.
  7. "Европа ва Марказий Осиёда ижтимоий ишчиларнинг малакасини ошириш" минтақавий лойиҳаси доирасида болалар, оилалар, гуруҳлар ва жамоалар билан ижтимоий иш олиб боришда иштирокчиларнинг шахслараро кўникмаларини мустаҳкамлаш ва жамоатчилик билан ўзаро муносабатда бўлиш бўйича 40-нафар мураббийлар тренерлар учун тренинг ўтказилди.
  8. Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг “Терорризмга қарши курашиш соҳасида амалий ёрдам кўрсатиш” лойиҳаси доирасида “Қуролли тўқнашувлар зоналаридан олиб келинган репатриантларнинг жамиятга қайта мослашувини самарали ташкил этиш механизмлари” мавзусида республиканинг 10 та ҳудудида икки кунлик давлат ва нодавлат ташкилотларининг 600 нафарга яқин мутасадди ходим ва мутахассислари учун семинар-тренинглар ташкил этилди.
  9. USAID Халқаро ташкилоти ва “Mehr ko’zda” нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда “Эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган фуқаролар учун давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш” мавзусида онлайн ва оффлайн тарзида давра суҳбати ўтказилди.
  10. USAID нинг Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури (LRP) билан ҳамкорликда вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, оилалардаги низоли ҳолатларни олдини олиш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг раисларини гендер тенглиги бўйича ҳуқуқий саводхонлигини оширишда тренерларни тайёрлаш мақсадида “Гендер тенглигининг ҳуқуқий асослари” мавзусида тренинглар ўтказилди.
  11. Вазирлик томонидан хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда қуйидаги масалалар юзасидан учрашувлар ташкил қилинди:

- мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус вакиллари, хорижий ташкилотлар раҳбарлари, аккредитациядан ўтган хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “Маҳалла институтининг давлат ва жамият бошқарувида тутган ўрни” мавзусида халқаро брифинг;

– Европа Иттифоқи вакиллари ташқи ҳаракатлар хизматининг терроризм ва хавфсизлик масалалари бўйича минтақавий маслаҳатчиси Эммануэль Гравье ҳамда сиёсий масалалар бўйича атташе Томас Юэт билан диний экстремизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

– “Фуқаролик жамиятининг муҳим бўғини сифатида маҳалла институтининг оилаларни мустаҳкамлаш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашдаги ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция;

– ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори М. Мекаччи раҳбарлигидаги делегация аъзолари билан учрашув;

– ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) сайловлар бўйича катта маслаҳатчиси А.Громов бошчилигидаги эҳтиёжларни баҳолаш миссияси билан Президент сайловига тайёргарлик ишлари билан танишиш;

– “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференция иштирокчиларидан бири бўлган Австриянинг “Клеинен Зеитунг” нашри вакили Криштиан Вершуц билан учрашуви, учрашув сўнгида амалий ишлар самарасини кўриш мақсадида Учтепа туманидаги “Шарқ юлдузи”, Мирзо-Улуғбек туманидаги “Элобод” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳаллалар фаолияти билан яқиндан танишилди;

– “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” Германиянинг «Berliner Telegraph» журнали муҳаррири Татьяна Хеккер билан учрашув;

– “Марказий Осиёда зўравонлик экстремизмнинг олдини олиш” лойиҳаси раҳбари Йорк Пуделька билан учрашув;

– Латвия Республикасида фаолият олиб борувчи ННТ “Marta” маркази раҳбари Илюта Лаце ҳамда масъул ходимлари, шунингдек, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари иштирокида учрашув;

– икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Бирлашган Араб Амирликлари, Миср Араб Республикаси, Швеция, Исроил давлатлари элчилари билан;

– ЕҲХТ ДИИҲБ нинг халқаро кузатувчиларидан иборат гуруҳи билан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловлар юзасидан учрашув;

– Европа Хотин-қизлар лоббисининг Италия Мувофиқлаштирувчи қўмитаси президенти Мария Людовика Ботарелли билан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловлар юзасидан учрашув;

– Қирғизистон Республикасининг пойтахти Бишкек шаҳрида Сурия ва Ироқдаги можароли ҳудудлардан қайтганларнинг реабилитацияси ва реинтеграцияси бўйича Марказий Осиё минтақавий конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Марказий Осиёда жойлашган Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон республикалари, шунингдек, Россия, Косово давлатларидаги давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди;

– Вазирлик масъуллари, БМТ Тараққиёт Дастурининг Ҳудудларни ривожлантириш миллий дастурининг интеграциялашни тиклаш бўйича маслахатчиси Томас Торогуд билан учрашув бўлиб ўтди;

– Қозоғистон Республикасининг Нур-Султон шахрида халқаро экспертлар билан ҳамкорликда “Зўравон экстермизмнинг олдини олишга яхлит ёндашувни қўллаш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тажрибасини такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди;

– Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ҳамда ЮНИСЕФнинг Марказий ва Шарқий Европа ва мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги бўйича ваколатхонаси минтақавий директори Афшан Хан, ЮНИСЕФнинг болалар жамғармаси Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммадзаде билан ижтимоий ва психологик реабилитация ва реинтеграция бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган инсонпарварлик ишлари, “Меҳр” гуманитар операциялари давомида Сурия ва Ироқдан Ўзбекистонга қайтариб келтирилган аёллар ва болаларнинг жамиятга қайта мослашуви бўйича эришилган ижобий тажрибалар муҳокама этилди;

– БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска “Давлат бошқарувида аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги фаолиятини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишларни таҳлил қилинди;

– Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази билан ҳамкорликда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимлари учун тренинглар ўтказилди;

– Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова Уилям Хатчинс Зайц ва Севиля Муродова бошчилигидаги Жаҳон банки вакиллари билан учрашди.

Унда Жаҳон банки томонидан юртимизда амалга оширилиши режалаштирилган қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

— гендер тенглигини таъминлаш, жумладан, зўравонликнинг олдини олиш ва хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш;

— халқаро ҳамкорлар билан учрашувлар ва билим алмашиш семинарлари орқали камбағалликни қисқартириш бўйича ёрдам кўрсатиш;

— рақамли дастурда иштирок этиш;

— иқтисодий ривожланиш учун самарали бошқарув траст фонди учун барча давлат ҳамкорлари ва Буюк Британия Ташқи ишлар

ва халқаро тараққиёт департаменти билан маслаҳат учрашувларини ташкил этиш;

"Mobile Engage" дастурини давом эттириш;

— “Ўзбекистон фуқароларини тинглаш” давра суҳбатини ташкил этиш;

— таклиф этилаётган “Статистика тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳасини давом эттириш.

Мулоқот давомида хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳар икки давлатга хос янгиликлар, ислоҳотлар, ижобий натижалар батафсил муҳокама этилди;

– Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан (ТИКА) Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштирувчи агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Кексалар ҳафталаги” доирасида Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани ва Тошкент вилояти, Охангарон туманида жойлашган «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига маиший техника жихозлари ва спорт анжомлари тақдим этилди.

Тадбирда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ТИКА Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштирувчи агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жемалеттин Туней иштирок этди;

– Инсонийлик саховат ва мурувватдан қувват олади. Муҳтожларга хайр-саховат қилиш инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкам боғланишига, жамият равнақи учун олиб борилаётган ишларнинг ривож топишига хизмат қилади.

Тадбир якунида ТИКА раҳбари «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларидаги Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар давлат томонидан алоҳида эътиборда эканлигини таъкидлади;

"БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги ўрни" борасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури томонидан “Аёлларнинг давлатда бошқарув ҳуқуқларини кенгайтириш ва ижтимоий-иқтисодий хаётидаги ўрни” лойиҳаси бўйича якуний ҳисоботи тақдим этилди.

Шунингдек, ушбу йиғилишда қуйидагилар кўриб чиқилди:

— миллий ҳамкорлик, манфаатдор томонларни ҳабардор қилиш ва бенефициарлари лойиҳанинг тугаши тўғрисида хабардор қилиш;

— лойиҳа активлари қабул қилиш (шу жумладан, мебел, компьютер ва бошқа товарлар) ни мақсадли фойдаланиш бўйича;

— лойиҳа томонидан ишлаб чиқилган барча ахборот
ва таҳлилий материалларни қабул қилиш, миллий ҳамкорлар томонидан лойиҳа натижаларининг барқарорлигини таъминлаш;

— Лойиҳанинг барча якуний ишчи ҳужжатларини мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш (якуний бюджетни қайта кўриб чиқиш, молиявий ҳисобот, лойиҳа натижалари).

Йиғилиш якунида Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқларини ва гендер тенглиги соҳасидаги ислоҳотларни кенгайтириш учун БМТ ТД томонидан ёрдам беришга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтилди.

  1. Вазирлик ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда "Ўзбекистондаги қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш" лойиҳаси асосида Жаҳон банкининг меъёрларига мувофиқ Лойиҳани бошқариш қўлланмаси, Манфаатдор томонларни жалб қилиш, Атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш режалари, Кичик грантларни бериш бўйича қўлланма, Лойиҳа бюджети ва ЛАОГ аъзолари учун Техник Вазифалар ишлаб чиқилди.
  2. Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли томонидан “Ўзбекистондаги қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси бўйича жорий йилнинг 27 июль куни халқаро грант шартномаси имзоланди.
  3. Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган "Ўзбекистондаги қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш" лойиҳаси асосида Лойиҳани бошқариш гуруҳи шакллантирилди.
  4. Халқаро рейтинг ва индекслар бўйича 2030 йилга мўлжалланган самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичларига эришиш стратегияси тўғрисида"ги Фармон ижроси юзасидан хорижий тажриба ўрганилди ва таклифлар ишлаб чиқилди.
  5. “Оила қуришда никоҳланувчиларнинг никоҳолди мажбурий ва ихтиёрий равишда курсларда ўқитилиши” бўйича хорижий мамлакатлар мисолида тажриба ўрганилди ва таклифлар берилди.
  6. “Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти” бўйича хорижий мамлакатлар мисолида тажриба ўрганилди ва таклифлар берилди.
  7. Олий Мажлис Сенатининг жорий йилнинг 20 октябрь куни 09-16/2596-сонли топшириғига кўра “Ота-оналар билан бирга олиб борилган тарғибот ишларини ташкил қилиш, ота-оналар жамоатчилик бирлашмаларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида тавсиялар” лойиҳасининг 8-банди бўйича таклифлар берилди.
  8. “Ижтимоий уй-жойларни бериш” тартиби бўйича хорижий мамлакатлар мисолида тажриба ўрганилди ва таклифлар берилди.
  9. “Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти” бўйича хорижий мамлакатлар мисолида тажриба ўрганилди ва таклифлар берилди.
  10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6199-сонли Фармонининг 18-бандида вазирликлар ва идораларга ҳудудларда ишбилармонлик туризмини (MICE-туризм) янада ривожлантириш мақсадида 2021–2022 йилларда ўтказилиши режалаштирилган спорт, маданият, илм-маърифат, иқтисодиёт, инвестиция ҳамда бошқа йўналишлардаги йирик халқаро тадбирларни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиш чораларини кўриш бўйича Режа графиги ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
  1. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда БМТ нинг (ЮНИСЕФ) болалар жамғармаси Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида 2021 йил учун имзоланган иш режасининг 2.1.2-бандига кўра “Ихтисослашган ўқув тарбия муассасалари (ёпиқ муассасалар) ни тарк этган болалар ва ёшларни қайта реинтеграциялаштириш” ҳамда “Кейс-менеджементга асосланган ижтимоий хизматларни моделлаштириш” лойиҳаларининг Буюртма ва бюджетлари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
  2. Халқаро ва хорижий ташкилотлар вакиллари иштирокида “Маҳалла хорижликлар нигоҳида” номли видеоролик тайёрланди.
  3. Наманган вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан “Маҳалла раиси — ислоҳотчи” тамойили асосида Наманган вилоятида амалга оширилган ишлар юзасидан “Пресс-тур” ўтказилди.
  4. Бухоро вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳамда белгиланган устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
  5. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан вазирлик ҳамда Корея ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамкорлигида амалга оширилаётган “СOVID-19 пандемиясидан зарар кўрган аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятининг Қоракўл, Шофиркон ҳамда Когон туманларида пресс-тур ташкил этилди.

 

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech