Давлат дастури

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижроси бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижроси юзасидан  вазирлик томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Давлат дастури 5 та бўлим, 273 та банддан иборат бўлиб, шундан 5 та бандда (9, 12, 194, 197, 268-бандлар) Вазирлик асосий ижрочи ҳамда 15 та бандда ҳамижрочи сифатида белгиланган.

Маълумот учун: Асосий ижрочи бўлган 5 та банддан барчаси (9, 12, 268, 194, 197 бандлар) бажарилди ҳамда ҳамижрочи бўлган 15 та банддан барчасининг (Фармоннинг 12.2-банди ва дастурнинг 30, 32, 78, 88, 125, 145, 147, 150, 152, 223, 231 бандлар) ижроси бажарилди.

Мазкур Дастурда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирликнинг жорий йил 6 февралда 8-сонли ҳайъат қарори билан Ишчи гуруҳи тузилди ҳамда Назорат режа тасдиқланди.

Вазирлик асосий ижрочи сифатида кўрсатилган (5 та банд) тадбирлар бўйича вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик тизими ўрнатилиб, қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан:

9-банд ижроси бўйича Давлатимиз Раҳбарининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 5 мартдаги
ПҚ-5020–сонли қарори қабул қилинди.

12-банд ижроси бўйича “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилиб, Вазирликнинг 2021 йил 2 апрелдаги
01-02/206-сонли хат билан Вазирлар Макамасига киритилди.

194-банд ижроси бўйича Нуронийларни қўллаб-қувватлаш мақсадида дастурда белгиланган 100 млрд. сўм маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021 йил 7 апрелдаги 02-РА 1-5595-сонли топшириғига асосан Давлат бюджетининг қўшимча харажатларини қоплаш учун давлат бюджетида кўзда тутилган айрим харажатлар мақбуллаштирилганлиги сабабли Молия вазирлиги томонидан “Нуроний” жамғармасига 50 млрд сўм маблағ ажратилди.

Давлат дастурига ажратилган маблағлар ҳисобидан 16 102 нафар ўзгалар парваришига муҳтож кексаларнинг ҳолидан хабар олиниб, моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилди.

16 102 нафар ўзгалар парваришига муҳтож кексалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, 11 332 нафарининг уйларида ҳашарлар уюштирилди.

Бухоро, Қарши ва Урганч шаҳарларидаги сиҳатгоҳларда ҳамда мавжуд дам олиш масканларида 25 016 нафар нуронийларнинг санаторийларда дам олишлари ва даволанишлари ташкил этилди.

Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 мартдаги 07/1-539-сонли топшириғи билан Наманган вилоятида кексаларни ижтимоий ҳимоя қилишга мазкур маблағлардан 5 млрд. сўм йўналтирилиб, вилоят ҳокими тасдиқлаган сметаси асосида 3094 нафар ўзгалар парваришига муҳтож нуронийлар ва ногиронларнинг ҳар бирига 150 минг сўмдан жами 46 млн 410 минг сўм, 1495 нафар кекса ва ногиронларга 29 млн 900 минг сўм, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти иштирокчиларига 322 млн 750 минг сўм ажратилди.

2021 йилнинг  октябр ойида ўтказилган кексалар ҳафталиги доирасида Нуроний жамғармаси маблағлари ҳисобидан кексаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 млрд. 500 млн. сўм ажратилди.

Шунингдек, Миллийтелерадиокампания билан ҳамкорликда марказий телеканалларда “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” кўрсатуви сонини янада кўпайтирамиз ва мазмунан бойитамиз, “Нуронийлар маслаҳати”, “Маҳаллада гурунг” каби янги кўрсатувлари ташкил этилди.

197-банд ижроси юзасидан хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида жамғарма ҳамда тижорат банклари ўртасида келишув Битими имзоланди.

Битим асосида хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида 6 500 нафар аёлларга 100 млрд. 341 млн 451 минг.сўм маблағ ажратилди.

Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 68 281 нафар аёлларга 839 млрд. 309 млн.сўм маблағ ажратилди.

Бундан ташқари, оғир турмуш шароитидаги, ногиронлиги бўлган 1630 нафар хотин-қизларни уй-жой билан таъминланиши учун 31 млрд 643 млн. сўм бошланғич бадал маблағлари ўтказиб берилди.

Оғир турмуш шароитида яшаётган ногиронлиги бўлган 7 350 нафар аёллар ва болаларга 7 млрд. 528 млн сўмлик реабилитация воситалари, шундан, 3 290 та ногиронлик аравачаси, 1 906 та эшитиш мосламаси, 2 154 та бошқа реабитилтация воситалари олиб берилди.

Ногиронлиги бўлган 205 нафар хотин-қизларни соғлом ҳаётга қайтариш мақсадида 6 млрд 483 млн. сўм жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун маблағлар тўлаб берилди.

268-банд ижроси юзасидан Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш юзасидан Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги масъулларидан иборат ишчи гуруҳи таркиби шакллантирилди.

Ишчи гуруҳи томонидан Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Болгария, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Украина давлатлари, Нидерландия, Финляндия давлати, АҚШ тажрибалари ўрганилди.

Ўрганиш натижалари бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, 2021 йил 8 апрель куни 01-02/222-сонли хат билан Олий Мажлис Сенатининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиясига юборилди.

Бундан ташқари “Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг мулоқоти” Концепцияси ишлаб чиқилиб, 2021 йил 21 март куни 01-02/169-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатига киритилди.

Шунингдек, Вазирлик ҳамижрочи сифатида кўрсатилган (15 та банд) тадбирлар бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идораларга тақдим этилди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech