17 Май 2022,12:19 231
Чоп этиш

Ангрен шаҳридаги “Қорабоғ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси учун ўтказилаётган сайлов жараёнлари хусусида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарга муносабат

Мазкур мурожаатда Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги “Қорабоғ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида ишлаб келаётган Нишонов Нурали Қамбаровичнинг номзоди сайловга қўйилган номзодлар рўйхатидан олиб ташланганлиги баён этилган.
Ушбу ҳолат бўйича Ангрен шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан қуйидагилар маълум қилинади.
Нишонов Нурали Қамбарович 8 йилдан буён “Қорабоғ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида ишлаб келмоқда. Ангрен шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида “Қорабоғ” маҳалласи фаолиятига оид ҳужжатларда камчиликлар борлиги, маҳалла ходимларининг ишга масъулият билан ёндошмасдан ўз мансаб ваколатларини суистеъмол қилиб келганликлари, маҳалла раиси Н. Нишонов иш вақтида ўз фаолиятига оид бўлмаган бошқа ишлар билан шуғулланиб келганлиги аниқланган.
"Қорабоғ" маҳалласида яшовчи 26 нафар фуқаролар томонидан имзоланган ҳамда 2022 йил 12 майда Ангрен шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимига юборилган мурожаатда маҳалла раиси сайловига Н. Нишоновнинг номзодини қўйилишига қарши эканликларини билдиришган.
Юқоридаги кўрсатилган ҳолатларни инобатга олган ҳолда "Қорабоғ" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Н. Нишоновга сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳи томонидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, ўз номзодини қайтариб олишлиги қонуний асосда тушинтирилди.
Айни пайтда "Қорабоғ" маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайловини қонунда белгиланган тартибда ўтказиш бўйича барча тегишли чоралар олиб борилмоқда.

Ангрен шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech