17 Май 2022,14:11 238
Чоп этиш

Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Юқори Авазбой” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўзининг қайта сайланиши учун ўз танишларини сайловчилар рўйхатига киритганлиги хусусида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарга муносабат

Мазкур мурожаат юзасидан Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда сайловни ташкил этишга кўмаклашувчи Риштон тумани комиссияси томонидан қуйидагилар маълум қилинади.
Риштон тумани “Юқори Авазбой” маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш мақсадида мавжуд қонунчилик талабларига мувофиқ Ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида овоз бериш мумкин бўлган фуқаролар рўйхати шакллантирилган. Ушбу рўйхат аъзолари ушбу маҳалладаги ишчи гуруҳи вакиллари томонидан белгиланган.
Шу ўринда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича мавжуд савол ва таклифларни Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда сайловни ташкил этишга кўмаклашувчи туман комиссиясига тақдим этиш зарурлигини маълум қиламиз.

Риштон тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech