17 Май 2022,14:07 218
Чоп этиш

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайлови учун қўйилган беш нафар номзоднинг уч нафари сайлов бюллетенида қайд этилмаганлиги хусусида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарга муносабат

Мазкур мурожаат бўйича Гулистон шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан қуйидагидар маълум қилинади.
Гулистон шаҳридаги “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайлови учун Ишчи гуруҳ томонидан беш нафар номзод тақдим этилган. Ўрганишлар давомида улардан 2 нафарининг ҳаётий тажрибаси етмаслиги ҳамда яна бир нафарининг оилавий муҳити носоғломлиги туфайли сайловга номзоди қўйилиши учун шаҳар ҳокимининг хулосаси берилмаган.
2022 йил 16 май куни “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини раислигига ўтказилган сайловда 2 нафар олий маълумотли фуқаро — И.Холиқулов ҳамда М.Усмоновалар номзоди қўйилган.
Сайловда иштирок этган 202 нафар вакилларнинг 128 нафари И.Холиқуловга, 20 нафари М.Усмоновага овоз берган, 54 та бюллетен бузилган, деб топилган.
Ушбу маҳалла фуқаролари йиғинида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори ҳамда хотин қизлар фаоли тайинловлар асосида ўз лавозимига тайинланган бўлиб, улардан ҳеч бири И.Холиқуловнинг қариндоши ҳисобланмаслигини маълум қиламиз.

Гулистон шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech