2 Декабрь 2021,15:34 309
Чоп этиш

Янгийўл шаҳар “Янгиобод” маҳалласида яшовчи Наргиза Тўхтарованинг фарзандига бола пули нафақаси тайинланмаётганлиги хусусида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарга муносабат

Мурожаатда назарда тутилган фуқаро Наргиза Тўхтарова Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини Янги Фаровон даҳаси 15 уй 22 хонадонда яшайди. 2021 йил август ойига қадар икки нафар фарзанди — Тўхтаев Фахриддин Фатхулла ўғли ҳамда Тўхтаева Мастура Фатхулла қизи учун 14 ёшгача бола пули нафақаси олиб келган.

2021 йил сентябрь ойида икки нафар фарзанди учун 14 ёшгача бола пули олиш мақсадида “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинига топширган ариза ва унга илова қилинган тегишли ҳужжатлари ўрнатилган тартибда Янгийўл шаҳар Пенсия жамғармасига тақдим этилган.

 Фуқаро Н. Тўхтарованинг ушбу аризаси ва илова қилинган ҳужжатлари “Ягона реестр” АТ томонидан автоматик тарзда ўрганиб чиқилган ҳамда шаръий турмуш ўртоғи, фуқаро Фатхулла Камоловнинг ойлик даромади белгиланган миқдордан кўплиги сабабли нафақа тайинлаш рад этилган. 

Фуқаро Н. Тўхтарова фуқаро Ф. Камолов билан қонуний никоҳдан ўтмаган. Аммо фуқаро Ф. Камолов томонидан фарзандлари учун оталик белгиланган.

Фуқаро Н. Тўхтаровага бола пули нафақасини тайинлаш ва рад этиш бўйича қонунчиликдаги мавжуд талаблар, шунингдек, мазкур жавобдан қониқмаган тақдирда, юқори турувчи органларга қайта мурожаат этиш ҳуқуқи мавжудлиги ҳақида ҳуқуқий тушунтириш бериб ўтилди.

 

Янгийўл шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech