6 Август 2022,14:56 107
Чоп этиш

Сирдарё вилоятида қатор маҳаллалардаги шароитлар ўрганилди

Бугун Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиев Сирдарё туманининг қатор маҳаллаларида бўлиб, “маҳаллабай” ишлар ҳолати, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Дастлаб масъуллар билан маҳаллаларда ичимлик суви, газ ва ёқилғи таъминоти, электр таъминоти, ички йўллар, интернет ва алоқа хизмати, маҳалла биноларининг моддий-техник ҳолати, ижтимоий соҳа объектлари, спорт ва болалар майдончалари ва бошқа соҳаларда мавжуд муаммолар таҳлил қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

Шундан сўнг маҳаллаларда бўлиб, тегишли ҳолатлар ўрганилди.  Жумладан, “Шоликор” маҳалласида фуқаролар йиғини биноси атрофини ободонлаштириш, дарахтларга шакл бериш, ариқлар ва лотокларни тозалаш,  бинога киришдаги баннерларни янгилаш, мавсумий гуллар экиш, қўшимча хоналарни таъмирлаш, маҳалла биносининг орқа қисми  ҳудудидаги бинолар эгалари билан  ободонлаштириш, деворларни оқлаш  ишларини ташкил этиш, воркаут майдонини ободонлаштириш,  элементларини краскалаш, маҳалла биносининг ташқи қисмини таъмирлаш, маҳалла биноси олдида жойлашган савдо дўконининг ташқи қисмини таъмирлаш, озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария талаблари даражасида сотилишини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

“Бахмал” маҳалласидаги поликлиника атрофидаги хонадонларда ободонлаштиш, дарахтларга шакл бериб оқлаш ва ариқ зовурларни тозалаш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, “Тинчлик” маҳалласида мактаб биносининг ташқи қисмини таъмирлаш, ҳудудини ободонлаштириш, кириш қисмида баннер қўйиладиган пешлавҳаларни тартибга келтириш, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, мактаб биноси ёнидаги тикувчилик цехи кириш қисмини тартибга келтириш ва ободонлаштириш, маҳалла фуқаролар йиғини ва мактаб ҳудудида чорва-молларни боғлаш ва боқилмаслигини таъминлаш, мактаб биносига олиб борувчи кўчаларни ободонлаштириш, хонадонларда оқлаш, енгил таъмирлаш ишларини ташкил этиш бўйича масъулларга вазифалар юклатилди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech