Жамият 19 Октябрь 2021,17:42 256
Чоп этиш

KOICA ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ўртасида имзоланган англашув меморандумига биноан Сирдарё ва Бухоро вилоятида ташкил этилган ўқув марказларининг 21 нафар ўқитувчиларнинг малакасини ошириш учун Тошкент шаҳрида ўқувлар ташкил этилди

Ҳабарингиз бор, жорий йилнинг 17 сентябрь куни Вазирлик ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги ўртасида англашув меморандуми имзоланган эди.

Меморандумнинг 4 бандига кўра, Сирдарё ва Бухоро вилоятида ташкил этилган ўқув марказларининг
21 нафар ўқитувчиларининг малакасини ошириш учун компютер саводхонлиги, бухгалтерия, аёллар сартарошлиги, тикувчилик, пазандачилик ҳамда уй хамширалиги йўналишлари бўйича ўқувлар ташкил этилган бӯлиб, махсус дастур асосида улар инновацион кӯникмаларга эга бӯладилар.

Бугун икки томон, яъни Вазирлик ва KOICA маъсуллари иштирокида мазкур ӯқувлар очилишига бағишланган учрашув бӯлиб ӯтди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech