13 Сентябрь 2021,16:30 30
Чоп этиш

Ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳокама этилди

Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова ҳамда Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Ю Ю билан ўртасида ҳамкорлик мулоқоти бўлиб ўтди.

Учрашув давомида икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, зўрлик ишлатишдан жабр кўрган аёлларни ҳимоя қилиш борасида ташкил этилган 1146 қисқа рақамли Call-марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаш, реабилитация марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича келгусида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, ўзаро келишиб олинди.

Қизғин суҳбат тарзида ўтган учрашувда жаноб Ю Ю томонидан вазирлик билан ҳамкорликда реабилитация маркази учун қўлланмалар ишлаб чиқиш, ходимларнинг малакасини ошириш бўйича тренинглар ташкил этиш, маълумотларни бошқаришни такомиллаштириш бўйича информацион дастурлар ишлаб чиқиш таклифлари билдирилди.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech