Жамият 21 Октябрь 2021,18:08 108
Чоп этиш

"Аҳолининг ижтимоий муҳофазаси: долзарб масалалар" мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Очиқ мулоқотда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова сўзга чиқиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида кўрилган асосий чоралар ҳақида маълумот берилди.
Маърузачи томонидан таъкидланганидек, хотин-қизларнинг муаммоларини “фуқаробай” ҳал этиш ва уларни рози қилишга қаратилган энг аввало “Аёллар дафтари” тизими яратилиб, бу жаҳоннинг бирор давлати амалиётида ҳам учрамайдиган аналоги йўқ ноёб тизимдир.
Бу тизимда ишчи гуруҳлар 6 млн дан ортиқ хонадонга бирма-бир кириб ўрганди. Бунда бирорта ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қиз эътибордан четда қолиб кетмаслигига алоҳида эътибор қаратилди.
2021 йил 28 апрелда ушбу тизимни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 250-сон қарори қабул қилиниб, Вақтинчалик тартиб янги таҳрирда тасдиқланди. Вақтинчалик тартибга биноан 30 ёшдан ошган хотин-қизлар 9 та мезон асосида бўлинган ҳолда “Аёллар дафтари”га киритилди.
Жорий йил давомида секторлар раҳбарлари таклифи асосида шакллантирилган “Аёллар дафтари”га киритилган жами 883 минг 751 нафар хотин-қизларнинг муаммолари хал этилди.
Хусусан:
1-тоифа бўйича:
395 минг 729 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашилди. Жумладан,
- 209 минг 767 нафари яратилган янги иш ўринлари ва бўш (вакансия) иш ўринлари бўйича иш билан таъминланди. Ушбу йўналишдаги ишлар учун 37 млрд. 80 млн. сўм маблағ сарфланди.
- 53 минг 701 нафари касб-ҳунарга ўқитилди. Ушбу йўналишдаги ишлар учун 22 млрд. 692 млн. сўм маблағ сарфланди.
- 95 минг 259 нафарига тадбиркорлик кўникмалари ўргатилиб, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун 830 млрд. 37 млн. сўмлик кредитлар берилди.
- 19 та тадбиркорлик субъектига 9 млрд. 272 млн. сўмлик кредит бериш орқали 1 621 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминланди.
- 35 минг 381 нафарига томорқасидан даромад манбаи сифатида фойдаланишга кўмаклашилди. Жумладан,
• 4 431 нафарининг томорқасига ихчам иссиқхоналар қуриб берилди;
• 2 260 нафарининг хонадонида товуқ, курка, бедана, асалари, қуён ва балиқ боқиш йўлга қўйилди;
• 2 639 нафарини “Томорқа хизмати” МЧЖлар ва кластерларга ҳамда аҳоли гавжум маҳаллаларда ташкил этилган “дала дўкон”ларига ишга жойлаштирилди;
• 6 335 нафарини кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва кооперациялар орқали бандлиги таъминланди.
Шу мақсадларда жами 31 млрд. 597 млн. сўм маблағ сарфланди.
2-тоифа бўйича
75 минг 467 нафар боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизларга 58 млрд. 929 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам берилди.
3-тоифа бўйича
66 минг 422 нафар ногиронлиги бўлган ва ўзгалар парваришига муҳтож хотин-қизларга 55 млрд. 879 млн. сўмлик моддий ёрдамлар белгиланган тартибда тўлаб берилди.
4-тоифа бўйича
5 минг 140 нафар уй-жойини таъмирлашга муҳтож
I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларга моддий ёрдам берилди ва уй-жойлари таъмирлаб берилди.
Шу ўринда таъмирлаш ишларини ташкил этишда барча ҳудудий сектор раҳбарлари ва ҳомийлар, тадбиркорлар фаол иштирок этганини таъкидлаш лозим. Уй-жойларни таъмирлаш ишларига ҳомийлик маблағлари ва қонунда тақиқланмаган манбалар ҳисобидан 28 млрд. 558 млн. сўм маблағ сарфланди.
5-тоифа бўйича
нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган 10 минг 953 нафар хотин-қизлардан 4 минг 65 нафарига 14 млрд. 682 млн. сўмлик ижара компенсацияси тўлаб берилди, 4 минг 769 нафари имтиёзли арзон уй-жойлар билан таъминланди.
6-тоифа бўйича 21 минг 100 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган боласи мавжуд ёлғиз аёлларга “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 4 млрд. 831 млн. сўм ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 785 млн. сўм, шунингдек, ҳомийлик ва бошқа манбалар ҳисобидан 1 млрд. 344 млн. сўм, жаъми 18 млрд. 228 млн сўм миқдорида моддий ёрдамлар ажратилди.
7-тоифа бўйича
161 минг 578 нафар тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларга тиббий хизмат кўрсатилди.
Ўтказилган тиббий кўрик натижаларига кўра, хотин-қизларнинг 17 минг 539 нафари амбулатор, 3 минг 917 нафари стационар шароитда соғломлаштирилди.
3 минг 37 нафар аёллар эса вилоят ва республика марказларидаги ихтисослаштирилган клиникаларда ордер орқали бепул соғломлаштирилди.
232 нафар оғир бемор бўлган хотин-қизлар республика миқёсидаги клиник касалхоналарга ётқизилиб, бепул операция қилинди.
Шунингдек, 19 минг 298 нафар хотин-қизларга бошқа турдаги бепул тиббий хизматлар кўрсатилди.
Тиббий мақсадларда жамғармалардан 11 млрд. 335 млн. сўм ҳамда ордерлар учун 12 млрд. 148 млн. сўмдан ортиқ ва жами 65 млрд. 483 млн. сўм маблағ сарфланди.
8-тоифа бўйича
74 минг 14 нафар ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар ва амалий ёрдам берилди.
Биргина мисол, ушбу йўналишда алимент билан боғлиқ муаммоси бўлган 490 нафар аёлларга 1 млрд 089 млн. сўмлик алимент тўловлари ундириб берилди.
9-тоифа бўйича. 71 минг 198 нафар психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизларга психологик ёрдам кўрсатилди.
Бундан ташқари, Дафтарга киритилган хотин-қизларнинг
64 минг 591 нафарига, иккиламчи эҳтиёжларини қондириш мақсадида, қатор амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Масалан,
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга 6 минг
564 та салоҳиятли фермер хўжаликлари ва “Томорқа хизмати” корхоналари бириктирилиб, улар томонидан эҳтиёжманд 35 минг 628 нафар хотин-қизларнинг 1 минг 343 гектар экин майдонлари шудгорлаб берилди, уларга 24 минг 205 та парранда, 304 минг 500 туп мевали ва 2 млн. 512 минг донадан ортиқ сабзавот кўчатлари бепул тарқатилди.
Шу билан бирга, боқувчисини йўқотган, I ва II гуруҳ ногирони, қарамоғида ногирон фарзанди мавжуд ёлғиз аёлларнинг -
5 минг 834 нафарига ижтимоий реестр орқали 6 ой муддатга моддий ёрдам тайинланди;
1 минг 239 нафарига тикув машинаси;
2 минг 939 нафарига, парранда, майда шохли мол, асалари берилди;
281 нафарига иссиқхона қуриб берилди.
83 нафарига уй-жой учун бошланғич бадал пули тўлаб берилди.
70 нафари ижтимоий уй билан таъминланди
Бундан асосий мақсад, муҳтарам Президентимизнинг қатъий талабларига кўра, Дафтарга киритилган аёл ҳаётини том маънода тиклаб олишини таъминлаш эди.
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини молиялаштириш учун жами 1 трлн 950 млн 109 минг сўм сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech