Брифинг 29 Ноябрь 2021,12:15 114
Чоп этиш

Барча масалалар маҳаллаларда ҳал этилмоқда

Бугун Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходимлари иштирокида “Фуқаролар йиғинлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Кексалар учун туризм ойлиги” ҳамда “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган энг муҳим жараёнлар таҳлили” мавзусида  матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жамиятимиздаги кўплаб ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий, ҳаётимиз учун зарур бўлган барча жараёнларда фаол иштирок этувчи, маҳалла ва оилалардаги тинчлик-тотувлик, ободлик ва фаравонликни таъминловчи катта ижтимоий институтдир. Бир сўз билан айтганда, бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда, барча масалалар маҳаллаларда ҳал этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6324-сон Фармони асосида соҳа ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб иш шароитларини яратиб беришда бугунги кунга қадар амалда бўлган мавжуд тизимни янада такомиллаштириш, маҳалла ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг аниқ мезонларини белгилаб берилган.

Унга кўра, 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб соҳа ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уни молиялаштириш, уларга бухгалтерия хизматларини кўрсатиш қатор муҳим ўзгаришлар йўлга қўйилди. Хусусан, ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг ойлик лавозим маошлари 35 фоизга оширилди. Айни вақтда юртимиздаги мавжуд 9259 та фуқаролар йиғинларининг 1 504 тасида мингта ва ундан ортиқ хонадонлар мавжуд.

Шунингдек, Фармонга кўра, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш, уларга бухгалтерия хизматини кўрсатиш вазифаси туман (шаҳар) ҳокимликларидан туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига ўтказилиб, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилди.

Шунингдек, барча маҳалла фуқаролар йиғинларига зарур канцелярия товарлари хариди учун 2021 йилнинг ўзида 9,2 млрд. сўм маблағ ажратилади. 2022 йилдан бошлаб эса ушбу мақсадлар учун зарур маблағлар Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилади. Айни вақтда вазирлик томонидан мазкур вазифалар ижросини узликсиз равишда таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда зарур ишлар олиб борилмоқда ,

Тадбир давомида айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида қизғин ўтказилаётган “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида олиб борилаётган ишлар тафсилотига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Айтиб ўтилганидек, мазкур ойликни муносиб тарзда ўтказиш, кекса авлод вакилларининг саёҳатлари ва дам олишларини мароқли ташкил этиш, бу орқали ички туризмни ривожлантириш мақсадида республикамиздаги 210 та меҳмонхона ва меҳмон уйи хизматлари ва 115 та умумий овқатланиш жойларидаги хизматлар учун ихтиёрий чегирмалар жорий этилди. Шунингдек, республикамиз ҳудудлари бўйлаб саёҳат қилиш истагида бўлган 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган кексаларга, 55 ёшдан ошган аёллар ва 60 ёшдан ошган эркакларга “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан 25 фоиз, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 10 фоиз ва “Uzautotrans Service” МЧЖ томонидан маҳаллий йўналишларда қатновчи автобус чипта нархларига 10 фоиз чегирмалар тақдим этилди. Туризм ва спорт вазирлиги томонидан 14 та ҳудуд бўйича зиёратгоҳлар ва қадамжоларни ўзаро боғлаган ички туризм саёҳат дастурлари ишлаб чиқилди.

Ўтган вақт давомида республикамиз ҳудудида жами 315 542 нафар кекса авлод вакилларини Тошкент вилоятининг Қибрай туманида ташкил этилган “Янги Ўзбекистон боғи”га ҳамда вилоят марказларидаги зиёратгоҳлар, муқаддас қадамжоларга саёҳатлари ташкил этилди. Мазкур саёҳатчиларнинг 7795 нафари 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалардан иборатдир.

Шунингдек, вилоят марказларидаги музейлар, зиёратгоҳлар ва қадамжоларга жами 4968 нафар 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар ҳамда 190 512 нафар нуронийлар, хусусан, ички туризм доирасида 2827 нафар 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар ҳамда 117 235 нафар кекса авлод вакиллари саёҳатларга жалб этилди.

Ойлик доирасида 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда уйида ётиб қолган 61 024 нафар, шифохонада даволанаётган 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган 6124 нафар кексалар ҳолидан хабар олиниб, керакли дори-дармон воситалари билан таъминланди.

Шу билан бирга уйида ётиб қолган 6852 нафар, шифохонада даволанаётган 2699 нафар якка ёлғиз яшовчи юртдошларимиз ҳам зарур дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди. Бундан ташқари 12 860 нафар якка ёлғиз, 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган кексаларнинг хонадонларида ҳашарлар ўтказилди.

Матбуот анжуманида яна бир муҳим масала сифатида айни кунларда юртимизнинг барча ҳуддаларида кенг миқёсда ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.

Қайд этилганидек, жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойлари, шунингдек, 2022 йил баҳор мавсумларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудларида 40 миллиондан ортиқ кўчатлар экилиши белгиланган.

Ҳозирга қадар фуқаролар йиғинлари ҳудудида 13 миллион 332 минг 147 дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчалари экилди.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида 653 589, Андижон      вилоятида 1 495 649, Бухоро      вилоятида 1 484 211, Жиззах     вилоятида 595 463    , Навоий вилоятида 809 100, Наманган вилоятида 946 014, Самарқанд вилоятида 1 520 999, Сирдарё вилоятида 895 674, Сурхондарё вилоятида 1 018 072, Тошкент вилоятида 372 125, Фарғона вилоятида 1 124 050, Хоразм вилоятида 313 369, Қашқадарё вилоятида 1 935 500, Тошкент шаҳрида 168 332 дона турли дарахт кўчатларини экиш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, маҳаллий ҳокимлик билшан биргаликда жорий йилнинг 10 декабрь кунига қадар давом этиши белгиланган “долзарб 40 кунлик” тадбирлари барча ҳудудларда уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Тадбир давомида журналистлар томонидан берилган мавзуга оид саволларга вазирлик мутасаддилари томонидан атрофлича жавоб бериб ўтилди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech