Маҳалла 9 Март 2021,12:16 1479
Чоп этиш

Бектемирлик ишсиз хотин-қизларни муносиб иш билан таъминлаш чоралари кўрилди

Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги "Зилола" ва "Мажнунтол" маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, ҳудуддаги "Аёллар дафтари"га киритилган ишсиз хотин-қизлар билан учрашди. Мазкур маҳаллалардаги 50 нафардан зиёд хотин-қизлар қатнашган учрашувда Бектемир тумани ҳокими ва ўринбосарлари ҳам иштирок етишди.

Жойларда ўтказилган учрашувларда иштирокчи хотин-қизларнинг 2 нафарига Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошидаги "Хотин қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш фонди"дан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун имтиёзли кредитлар бериш масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек, 4 нафар аёл қайта касбга ўқитишга йўналтирилди. 3 нафар аёлнинг ўз уйида касаначилик билан шуғулланишлари учун, шунингдек, қолган хотин-қизларга ҳам егаллаган мутахасисликларига мос бўлган бир қанча ишлар таклиф етилди.

Жумладан, фуқаро Лобар Нурматовага шаҳар 6-сонли шифохонасидан ҳамширалик, Зарнигор Заитова ва унинг опаси, шунингдек, Мавлюда Худойбергановага Global текстил корхонасидан ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлашиш таклифлари билдирилди.

Учрашувда иштирок етган хотин-қизларни муносиб иш билан таъминлаш мақсадида туман масъулларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech