18 Август 2022,15:11 166
Чоп этиш

Бир гуруҳ нуронийлар “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Наманган вилояти бир гуруҳ нуронийлар “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Вилоятда кўп йиллар мобайнида турли соҳаларда меҳнат қилиб, ёшларнинг таълим тарбиясига муносиб ҳисса қўшган, маҳаллада шахсий намуна кўрсатган, ўз ўрнига эга бўлган 48 нафар нуроний отахон ва онахонлар “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ушбу тантанали маросимда вилоят хокими Шавкатжон Абдураззоқов, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси раҳбари Аҳмаджон Аълоходжаев ва бир гуруҳ фаоллар иштирок этдилар. Тадбирдан сўз олганлар вилоятдаги ижтимоий ва иқтисодий ўсишлар, янгиликлар ва фаровонлик, тинчликнинг барқарорлигида нуронийларнинг алоҳида ўрни борлигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг тақдирланганларга кўкрак нишони ва эсталик совғалари топширилди.

1 даражали "Меҳнат фаҳрийси” кўкрак нишони билан 25 нафар, 2 даражали кўркак нишони билан 23 нафар нуронийлар тантанали равишда тақдирландилар.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech