19 Август 2022,13:03 203
Чоп этиш

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун тарғиботига қаратилган амалий семинар

Бугун Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун тарғиботига қаратилган амалий семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда вазир ўринбосари Абдулла Турсунов иштирок этиб, ушбу давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ягона қонун ҳужжати қатор вазирлик ва идоралар мутахассислари, хорижий экспертлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тайёрлангани,

Давлатимиз Раҳбари  давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан 4 август куни  ўтказган видеоселектор йиғилишда таъкидлаганларидек,  “қонунда мамлакатимиз тараққиётини жадаллаштириш учун ўзига хос “драйвер” – ҳаракатлантирувчи куч мужассам” эканлиги,

қонуннинг қабул қилиниши “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак”, деган тамойилни тўла рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиши,

қонун давлат фуқаролик хизматига малакали кадрларни фаол жалб қилиш, салоҳиятини ошириш, фидойи, халқпарвар, рақобатбардош кадрлар захирасини шакллантириш учун зарур ҳуқуқий шароитлар яратиши,

эндиликда давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган барча вазирликлар  қатори маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимида ҳам ходимларни ишга қабул қилиш, фаолиятини баҳолаш, хизмат поғоналарида ўстириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазолаш, хизматни тугатиш масалаларида асос бўлиб хизмат қилиши,

шунингдек, тизимда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг маҳалла институтини янада такомиллаштиришдаги устувор вазифалари ҳақида фикр-мулоҳазалар  билдирди.

Тадбирда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг масъул ходимлари Ўктам Хамраев ва Муҳсина Ҳусановалар иштирок этди. Умуман, очиқ мулоқот шаклида ўтказилган кўргазмали тарғибот тадбирида давлат фуқаролик хизматининг асосий принциплари, давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақоми, мажбуриятлари, давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш, давлат фуқаролик хизматига кириш, хизматчиларнинг касбий компетенциясини узлуксиз ошириб бориш, давлат фуқаролик хизматчиси фаолияти асослари, давлат фуқаролик хизматчисининг ижтимоий ҳимояси ҳақида батафсил маълумот берилди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech