Жамият 23 Февраль 2022,17:31 251
Чоп этиш

Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижроси ўрганилди

Давлатимиз раҳбари жорий йил 18 февраль куни пойтахтимиздаги Янгиҳаёт туманига ташриф давомида маҳалланинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрнига алоҳида тўхталиб ўтар экан, бугунги кун маҳалла раислари олдида турган муҳим вазифалар ижроси бўйича зарур топшириқлар берган эди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев ҳамда Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомов Давлатимиз раҳбари томонидан берилган мазкур топшириқлар ижроси доирасида бугун туман маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари билан учрашди. Унда қатор муҳим масалалар муҳокама этилди.

Вазир ўринбосари томонидан учрашувда таъкидланганидек, мамлакатимизда маҳалла институтининг фаолият самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш мақсадида бугунги кунда муҳим амалий ишлар олиб борилмоқда.

Маҳалла аҳолига, оилаларга энг яқин, маҳаллий жамият идораси  саналади. Сўнгги йилларда маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш, “маҳаллабай” тизимни жорий этиш бўйича муҳим чора-тадбирлар амалга оширилди.

Айниқса, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида ҳоким ёрдамчиси институтининг жорий этилгани ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, молиявий мустақиллиги ва аҳоли бандлигини таъминлаш  бўйича  муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг юксак эътибори натижасида маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозимларининг жорий этилганлиги маҳалла раислари ва ходимларидан ҳам ёшлар билан ишлашда янгича ёндашув асосида фаол иш олиб боришни тақазо этади.

Мулоқот чоғида маҳалла раислари ўз ҳудудида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ташаббус кўрсатса, шу маҳаллада тинчлик, фаровонлик ва маънавий муҳит мустаҳкам бўлиши қайд этилди.

Туманда мавжуд 30 нафар маҳалла раисларига Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, ўзининг “икки қаноти” – ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси билан фаол ҳамкорлик механизмлари, ишни ташкил этиш ва натижани таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Вазир ўринбосари юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда маҳалла раисларининг қуйидаги муҳим вазифаларига алоҳида тўхталиб ўтди:

ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси билан ҳамкорликда маҳалладаги барча хонадонларни хатловдан ўтказиб, маҳалла ва оилалардаги муаммолар, ижтимоий-маънавий муҳитни аниқлаш, шу орқали улар билан амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олиш;

маҳалла раиси ёшлар тарбияси, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши, ёт ғоялар таъсирига тушмаслиги учун ота-оналари билан тарғибот ишларини йўлга қўйиш, оилалардаги маънавий муҳитни яхшилаш чораларини кўриши, ажримларнинг олдини олиш, оилаларнинг нотинчлигига барҳам бериш, ёшлар ўртасидаги турли ёт иллатларга қарши курашиш бўйича тарғибот ишларини амалга ошириш;

маҳаллаларда “яшил йиллик” умуммиллий лойиҳаси тадбирларини сифатли ташкил этиш. Маҳалла гузарлари, аҳоли хонадонлари атрофи, кўчалар бўйларига мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш ва уларни парваришлар ишларини йўлга қўйиш;

 “Маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” тамойили асосида аниқланган муаммоларни рўйхатга олиш ва тизимли ҳал этиш бўйича мутасаддилар олдига муаммоларни олиб чиқиш. Муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилиши устидан маҳалла фаоллари томонидан таъсирчан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш.

Мулоқот давомида қатор маҳалла раислари ҳамда ҳоким ёрдамчилари мавзуга оид ўз фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини билдириб ўтди.

Вазир ўринбосари бугуннинг ўзида тумандаги бир нечта ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олди. Хусусан, тумандаги “Навқирон” маҳалласи 20 уй 39 хонадонда истиқомат қилувчи, 1952 йилда туғилган 2 гуруҳ ногирони Мухтабар Таджиева ҳамда “Хўжа Учқун” маҳалласи Дарё ёқаси кўчаси 40 уйда истиқомат қилувчи 1955 йилда туғилган Надежда Матюшенколарга ногиронлик аравачалари тақдим этилди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech