Маҳалла 12 Март 2022,19:34 353
Чоп этиш

“Эшонобод” маҳалласининг бугунги қиёфаси

Аҳоли турмуш фаравонлигини таъминлаш, одамларнинг орзу интилишларини рўёбга чиқариш, жойлардаги ечимини кутаётган муаммоларни қисқа муддатларда ҳал этиш мақсадида давлатимиз томонидан олиб борилаётган кенг ислоҳотларни амалга оширишда бугун маҳаллаларнинг ўрни ва нуфузи кундан кун юксалиб бормоқда.

Шу маънода айтиш мумкинки, маҳаллаларда кузатилаётган ўзгаришлар ва янги иш ўринларининг яратилиши ортидан юртдошларимизнинг яшаш шароитлари яхшиланиб, эртанги кунга бўлган ишончи тобора ортиб бормоқда.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ аъзоларининг Тошкент вилояти Чиноз туманидаги “Эшонобод” маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти билан танишув жараёнларида ушбу фикрларнинг ҳаётий ифодаси ўз аксини топди.

Вазир ўринбосари Абдулла Турсунов бошчилигидаги вазирлик ходимларининг дастлабки танишув жараёнлари “Эшонобод” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ташкил этилди. Кўркам ва замонавий типда бунёд этилган маҳалла идорасида соҳа ходимлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Бу ерда маҳалла раиси Кенбай Куккузов, ҳоким ёрдамчиси Баҳодир Хўжааҳмедов, ёшлар етакчиси Жамолиддин Норматов, хотин-қизлар фаоли Феруза Султонхўжаева ҳамда профилактика инспектори Нуриддин Тугелбаевлар маҳалла ривожи ва у ерда истиқомат қилувчи турли аҳоли вакилларининг муаммоларини бартараф этишда ҳамкорликда иш олиб боришмоқда.

Чиноз туман ҳокими Баҳодир Алимбоев бизни маҳалла биносидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда қад ростлаган “Ataman” тикувчилик цехига бошлар экан, бу ерда айни вақтда 250 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланганлигини айтиб ўтди.

Ушбу масканда меҳнат қилаётган Дилдора Тошбоеванинг таъкидлашича, улар тайёрлаётган тайёр кийим-кечак маҳсулотларига бугун талаб жуда юқори. Бу ерда асосан турли ташкилотларнинг хизмат кийимлари, катталар ва болалар костюм-шимлари тайёрланади.

Вазир ўринбосари А. Турсунов тикувчилик цехи фаолияти билан танишар экан, мазкур иш амалиётини мамлакатимиздаги бошқа маҳаллаларга ҳам кенг жорий этиш орқали у ерда яшаётган ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ғоят муҳим эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга инсон қадрини улуғлаш ва одамларнинг турмуш фаравонлигини таъминлаш, аввало аёлларга бўлган муносабат, аёлларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашига боғлиқ эканлигини айтиб ўтди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech