Йўналишлар 1 Июнь 2021,18:26 795
Чоп этиш

Фарғона вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари тайинланди

Тожиева Тўлқиной Абдужалиловна — Фарғона вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Т. Тожиева 2018 йилдан ҳозирга қадар Фарғона вилояти Бағдод тумани халқ таълими бўлими мудири лавозимида фаолият юритган.

Турли йилларда қатор таълим муассасалари ҳамда маҳаллий ҳокимлик бошқаруви тизимида самарали меҳнат қилиб келган Т.Тожиева 1991-2004 йилларда Бағдод тумани 20-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси, мактаб директори, 2004-2006 йилларда тумандаги 30-сонли умумтаълим мактаби директори, 2006-2014 йилларда тумандаги 22-сонли умумтаълим мактаби директори, 2014-2015 йилларда Бағдод тумани халқ таълими бўлими мудири вазифаларида иш олиб борган.

Т. Тожиева 2015-2018 йилларда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида самарали фаолият юритган.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Т. Тожиевага маҳалла тизими. хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди ҳамда соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига ишонади.

 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech