11 Май 2022,10:03 143
Чоп этиш

Фарғона вилояти бўйлаб ўтказилаётган оммавий қабулларда қандай масалалар ҳал этилмоқда?

Жорий йилнинг 5-10 май кунлари Президент маслаҳатчиси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири Турсинхан Худайбергенов раҳбарлигида 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар, секторлар ҳамдаФарғона вилояти ташкилот раҳбарлари иштирокида водий бўйлаб оммавий қабуллар ўтказилди.

5 май куни Қўқон шаҳридаги “Қўкон университети” ҳудудида Қўқон шаҳри, Ўзбекистон, Данғара, Фуркат, Бешариқ туманлари фуқаролари;

6 май куни Бағдод туманидаги “Нуронийлар боғи”да Бағдод, Бувайда, Риштон, Учкуприк, Сўх туманлари фуқаролари;

7 май куни Қўштепа туманидаги 1-сонли ихтисослашган мактаб ҳудудида Марғилон шаҳри, Қува, Тошлоқ, Ёзёвон, Олтиариқ ва Қўштепа туманлари фуқаролари;

8 май куни Фарғона туманидаги Мозортаги боғида Фарғона, Қувасой шаҳарлари ва Фарғона тумани фуқаролари қабул қилинди.

9 май куни барча ҳалқ қабулхоналари мудирлари, секторлар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси маъсул ходимлари, вазир ўринбосарлари, ҳудудий ташкилот, муассасаси раҳбарлари, вилоят ҳокими бошчилигида маҳаллаларга бориб улуғ ёшга етган, энг кўп мурожаат йўллаган фуқароларга ҳурмат эҳтиром кўрсатди.

10 май куни суд-ҳуқуқ масаласида, соғлиқни сақлаш, ичимлик суви, ички йўллар ва бошқа масалаларда аҳолининг энг кўп ташвишга солаётган муаммолар бўйича алоҳида қабуллар ташкил этилди. 

Қабулларда жами 2 142 нафар фуқаролар қабул қилиниб, 929 та (43,4 %) мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.

Мурожаатларнинг 44.6 фоизи суд ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ваколатидаги масалаларни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси томонидан қабул қилинган фуқаро Ў.Мамадалиеванинг уй-жой низоси 2022 йил 7 май куни, ҳадя қилинган уй-жойга таъқиқ қўйиш орқали келин ва қайнона ўртасидаги низо бартараф қилинди.

Шу каби, фуқаро Н.Қодировнинг “Қува Агро Пилла” МЧЖдан 700 минг сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги суд буйруғидан норозилик хақидаги мурожаати жойида ҳал қилиниб, суд буйруғи бекор қилинди.

Фуқаро М.Усмоновнинг турмуш ўртоғи М.Назарматова мактабгача таълим ташкилотига ишга қабул қилинди. 

Суд органлари томонидан 375 нафар фуқаро қабул қилиниб, судлар томонидан сайёр суд мажлисларида 49 та иш кўриб чиқилди ва 36 нафар шахс жазодан муддатидан олдин шартли озод этилди, 13 нафар шахсга оид жиноят ишлари эса тарафлар ярашганлиги муносабати билан тугатилди.

“Капиталбанк” Қўқон филиали ва “Шодон Замин” МЧЖ ва қўшимча жавобгарлардан 827 млн сўм ва 122,5 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорлиги бўйича низо натижасида медиатив келишув тузилиши орқали низо ҳал этилиб, тадбиркорлик субъектига фаолиятини давом эттириш учун имконият яратилди.

32 нафар фуқаронинг бола таъминоти учун алимент ундириш тўғрсидаги мурожаати жойида ҳал этилди.

Прокуратура органлари томонидан 340 нафар фуқаро қабул қилиниб, жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги 12 та, жиноят ишини тўхтатиш ҳақидаги 3 та, жиноят ишини тугатиш ҳақидаги 2 та қарорлари бекор қилинди, ерларни ноқонуний талон-торож қилиш билан боғлиқ 1 та ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Прокурорлар томонидан тегишли давлат идораларининг ноқонуний ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш ва қонунга мувофиқлаштириш тўғрисида 8 та протест келтирилиши таъминланди.

Бир неча йиллардан буён ишга тикланиш масаласида турли давлат идораларига мурожаат қилиб келган Фарғона туманида яшовчи Ш.Исроилова “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Фарғона вилоят корхонасига хизмат кўрсатувчи мухандис вазифасига ишга тикланди, 38 нафар фуқаро доимий иш жойи билан таъминланди. 46 нафар фуқарога 234 млн. сўмлик алимент тўловлари ундириб берилди;

155 нафар фуқаронинг мурожаатлари алоҳида назоратга олиниб, прокуратура органлари иш юритувига қабул қилинди.

Ички ишлар органлари томонидан 242 нафар фуқаро қабул қилиниб, 9 нафар фуқароларнинг терговга қадар текшириш ҳужжатлари ва жиноят ишлари юқори тергов органлари иш юритувига ўтказилди. Мазкур ишлар бўйича терговга қадар текшириш ва тергов ҳаракатлари олиб борган ходимларга нисбатан хизмат текширувлари тайинланди.

25 та жиноят ишини қўзғатиш рад этилган терговга қадар текиширув ҳужжатлари ва тугатилган 5 та жиноят иши қарорлари бекор қилинди.

Қўқон шаҳридан фуқаро Р.Омоновнинг хонадонида содир этилган ўғирлик бўйича 5 йилдан бери олиб борилаётган жиноят иши вазирлик иш юритувига олиниб, фуқаронинг талабёи ижобий ҳал этилди.

фуқаро И.Мирзаюнусовнинг 5 йилдан бўён олиб борилаётган жиноят ишини адолатли ва ҳар томонлама кўриб чиқиш учун Наманган вилояти Ички ишлар юритувига ўтказилди.

200 нафардан зиёд фуқароларни 3 млрд. сўмдан ортиқ пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган “Голден кеш” МЧЖга нисбатан юритилган жиноят иши суд муҳокамасига ўтказилди.

Бувайда туманида 11 йилдан бўён 70 нафардан ортиқ фуқароларнинг норозилиги сабаб бўлган, бозор бузилиши билан боғлиқ жиноят иши вазирлик иш юритувига олинди.

41 нафар фуқароларга фуқаролик ва хорижга чиқиш паспортлари бепул берилди.

36 нафар ички ишлар органларида жазо муддатини ўтаётган фуқаролар муддатидан олдин жазодан озод этилди.

6 нафар фуқароларга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чоралари енгилроқ эҳтиёт чораларига алмаштирилди.

15 нафар турмушида тазйиқ ва зўравонликка учраган аёл ҳимоя ордери билан таъминланди.

566 нафар фуқаронинг автомашинаси жарима майдонидан чиқарилди.

12 нафар Ички ишлар органлари ходимларининг ноўрин хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида хизмат текширувлари тайинланди.

Қўқон шаҳридан Ш.Аъзамов ҳамда У.Дадабоевлар ички ишлар органларига ишга кириш учун танловга қўйилди.

Жиноят ишлари юритуви сифатини кўтариш, ҳудудий терговчиларнинг малакасини ошириш ҳамда терговдаги хатоларни кескин камайтириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги томонидан 30 нафар малакали терговичилардан иборат гуруҳ Фарғона вилоятига жалб этилди.

Соғлиқни сақлаш масаласида Республика ихтисослаштирилган марказлари ҳамда тиббиёт олийгоҳларидан ташриф буюрган 50 дан зиёд мутахассислар томонидан 6 135 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, 3 921 нафар беморда касаллик аниқланди.

Шундан, 473 нафар бемор туман тиббиёт бирлашмаларида, 513 нафари вилоят марказларида, 296 нафари эса Республика марказларига стационар даволанишга йўналтирилиб 2,5 минг нафардан ортиқ беморга амбулатор ёрдам кўрсатилди.

Юқори технологик жарроҳлик амалиётларига муҳтож деб топилган 731 нафар беморларнинг 101 нафарига вилоятнинг ҳамда туманларнинг ўзида, жумладан хусусий клиникаларда мураккаб жарроҳлик операциялари амалга оширилди.

2700 нафар болаларда туғма юрак етишмовчилиги касаллиги аниқланиб, рўйҳати шакллантирилди ва биринчи босқичда улардан 680 нафари 10 кун мобайнида операция қилинади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш масаласида Қўқон шаҳридан 2 нафар фуқарога “Bruse” маркали 2 та тикув машина, коммунал тўловлардан 4,2 млн. сўм  қарздорлиги тўлаб берилди. Данғара туманидан фуқаро, 2-гурух ногирони Ш.Йигиталиева хонадонига она-бола сигир олиб берилди. 13 нафар фуқарога бир марталик моддий ёрдам берилиб, ҳоким ёрдамчилари томонидан ажратиладиган субсидиялар бўйича хуқуқий тушунчалар берилди. 17 нафар фуқарога уй-жой сотиб олиш учун субсидия олиш юзасидан хужжатлар расмийлаштирилиб, ижроси назоратга олинди.

Сув таъминоти ва оқова сув хизмати йўналишида Фурқат тумани “Ғаллакор” ва “Қўқонбой” маҳаллаларида жами  1 700 метр, Қўштепа тумани “Қора қушчи”, Марғилон шаҳри “Наврўз”, Фарғона шаҳар “Бобур” ва Фарғона тумани “Каптархона” маҳаллаларида жами 1400 метр ичимлик ва оқова сув тармоқларини тортиш ишлари бошланди;

Қўштепа тумани “Сой бўйи” ва “Хумдон”, Бағдод тумани “Ўзбекистон”, Бувайда тумани “Жийдали”, Фарғона шаҳар “Ўрта шўра” маҳаллаларида сув таъминотидаги носозликлар бартараф этилди;

Учкўприк тумани “Боғу бўстон” маҳалласида ичимлик сув иншооти ва тармоқларидаги камчиликлар бартараф этилиб, объект тўла қувватда ишга туширилди.

Натижада 3 400 нафар фуқароларнинг ичимлик сув таъминоти бўйича розилигига эришилди.

Газ таъминоти йўналишида вилоятдаги аҳоли хонадонларига 1 040 тонна суюлтирилган газ 52 034 дона маиший газ баллонларга тўлдирилиб, етказиб берилди.

Бағдод шаҳарчасидаги “Ёшлик”, “Бўстон” маҳаллаларидаги 238 та ҳовли, кўп қаватли уйлардаги 746 та хонадонга табиий газ етказиб берувчи газ тақсимлаш пункти янгилаб берилди.

Фарғона тумани “Ўрта шўра” МФЙда газ таъминоти тизимини янада яхшилаш, тармоқдаги босимни ошириш бўйича профилактик тадбирлар ташкил этилди.

Натижада қайд этилган ҳудудларда яшовчи қарийб 1560 нафар фуқароларнинг газ таъминоти бўйича розилигига эришилди.

Электр таъминотига оид Фарғона тумани “Саноат” маҳалласида трансформатор тўлиқ таьмирланиши натижасида махалладаги 100 дан ортиқ хонадоннинг электр таьминоти яхшиланди.

Фурқат тумани “Янгиқишлоқ”, Риштон туманидаги “Оқтомир” маҳаллаларига 39 та темир-бетон таянчлар ўрнатилиши натижасида махаллалардаги 200 га яқин ортиқ хонадоннинг электр таьминоти яхшиланди.

Автомобиль йўлларини таъмирлаш ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш йўналишида Қўштепа туман “Сармазор” маҳалласи Гулистон кўчасини шағаллаштириш ишлари амалга оширилиб, Ўзбекистон, Фурқат ва Бувайда туманларида умумфойдланувдаги автомобиль йўлларидаги камчиликлар бартараф этилди ҳамда йўл белгилари ўрнатилди. Шунингдек, Қува тумани “Қорақум” маҳаллалари Терактаги кўчаси шағаллаш дастурига киритилиб, тайёргарлик ишлари бошланди.

Марказий банк аралашуви билан Бағдод тумани “Намуна” маҳалласидан Ё.Қураматовга 25 млн.сўм, Қўқон шаҳридан фуқаро Д.Мамажоновага 30 млн.сўм, кредит ажратиб берилди. Олтиариқ туманидан фуқаро А.Зайлабовга 25 млн.сўм, Фарғона туманидан фуқаро О.Эсоновага  30 млн.сўм кредит ажратилиб, масалалар ижобий ҳал этилди.

Марғилон шаҳридаги "Silk World Busines"га айланма маблағларни тўлдириш учун 5 млрд.сўм кредит ажратиш, Фарғона туманидаги Нишонова Гўзалхонга ажратилган ипотека кредити бўйича тўлов график турини аннуитет усулдан дифференциал усулга ўтказиш, Олтиариқ туманидаги Эргашов Файзуллога узумчиликни ривожлантирш учун  160 млн.сўм кредит ажратиш масалалари қўшимча вақт талаб қилганлиги сабабли назоратга олинди.

Бандлик ва меҳнат масалалари бўйича 40 нафар фуқаро масаласи жойида ижобий ҳал этилиб, доимий ишга жойлаштирилди. 8 нафар фуқарога меҳнат қонунчилиги   ва меҳнат мухофазаларига оид ҳуқуқий маслахатлар,  3 нафарига тушунтириш берилди.

Оила ва ҳотин қизлар давлат қўмитаси томонидан  12 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилиб,  13 млн. сўм моддий ёрдам ажратилди.

51 нафар ҳотин-қизлар ўз мутахассисликлари буйича ишга жойлаштирилди.

12 нафар оғир ижтимоий вазиятдаги ҳотин-қизлар билан, белгиланган тартибда тиббий муолажалар ўтказилиб, соғломлаштирилди.

8 нафар тадбиркор аёлга ўз фаолиятларини кенгайтириш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратиш учун хужжатлар расмийлаштирилди.

4 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган хотин қизларни тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари учун Мономарказларга ўқишга юборилди.

12 нафар уй-жойга мухтож хотин қизлар уй-жой билан таъминланиши учун Вазирлар Маҳкамасининг 737-сонли қарори буйича комиссияга хужжатлари кўриб чиқиш учун тавсия этилди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech