Спорт 18 Август 2021,11:10 102
Чоп этиш

Фарғонада “Футболимиз келажаги” мусобақаларига старт берилди

Юртимизда спортнинг футбол турини янада ривожлантириш, маҳаллалардаги болалар ва ўсмирлар ўртасида футболни янада оммалаштириш, уларни жисмоний соғломлаштириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда болалар ва ўсмирларни доимий равишда спортга жалб қилиш ҳамда иқтидорли футболчиларни аниқлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора тадбирлари тўғрисида” Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 16 августтан Фарғона вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда Футбол ассоциациялари ҳамкорликда спортнинг мини-футбол тури бўйича 11-12 ёшли маҳалла болалари ўртасида “Футболимиз келажаги” мусобақаларига старт берилди.
 4 та ҳудудий гуруҳларга тақсимланган ҳолда ўтказилиши белгиланган мазкур мусобақалар карантин қоидаларига мувофиқ мухлисларсиз ўтказилди.

Футбол мусобақаларига мезбонлик қилган Қувасой шаҳри, Данғара тумани, Қўштепа тумани, Учкўприк туманларида 18 та туман-шаҳарлардан келган ёш футболчилар баҳс олиб бордилар. Футбол мусобақалари жудаям қизғин ва қизиқарли тарзда бўлиб ўтди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech