Маҳалла 6 Октябрь 2021,11:40 57
Чоп этиш

Фарғонада сайлов олди ўқув семинарлари

Куни кеча Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани хокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказиш жараёнларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир ўқув семинари ўтказилди.

Унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъул ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинларидан 33 нафар кузатувчилар иштирок этди.

Ўқув семинар давомида муҳим сиёсий тадбирни сайлов қонунчилиги талаблари асосида юқори савияда ўтказишда маҳалла тизими фаолларининг роли катталиги, бўлажак сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида маҳаллалардан белгиланган кузатувчилар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича маълумот бериб ўтилди.

Шунингдек, семинарда кузатувчилардан бўлажак сайловга оид қатор саволларга масъуллар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech