Спорт 8 Сентябрь 2021,12:00 55
Чоп этиш

“Футболимиз келажаги”, “Маҳаллада футбол» спорт мусобақалари Фарғонада давом этмоқда

Жорий йилнинг 7 сентябр  куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Футбол федерацияси, Туризм ва спортни ривожлантириш бош бошқармаси билан биргаликда спортнинг мини футбол тури бўйича вояга етмаганлари орасида  9-12 ёш оралиғида “Футболимиз келажаги” шиори остида ўтказиб келинаётган  мусобақанинг Фарғона вилояти биринчилигига старт берилди.

Мусобақани очилиш маросимида Фарғона вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғи Б.Ҳолиқов иштирок этиб, барча иштирокчи ёшларимизга омад-зафарлар тилади ҳамда ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.  

Қувасой шаҳрида бўлиб ўтаётган, ушбу мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритган Қува, Учкўприк, Қўштепа ва Данғара туманлари жамоалари куч синашмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech