Жамият 6 Ноябрь 2021,13:35 99
Чоп этиш

Халқ қабулхоналари халқ овозини ифода этадиган тузилмага айланиши учун қўшимча ҳуқуқий асослар яратилади – Шавкат Мирзиёев

Марказий идораларни трансформация қилиш орқали фуқароларга хизмат қиладиган ихчам ва самарали бошқарув тизими яратилади.

Бунинг учун, энг аввало, вазирлик ва идораларни ташкил этиш ва тугатишнинг тартиби, уларни бир-биридан фарқлаб турадиган мезонлар, таркибий тузилма ва штатларни белгилашга оид аниқ талаблар ишлаб чиқилади.

Шу асосда бир хил йўналишдаги вазифаларни амалга ошираётган идоралар оптималлаштирилади.

Марказий идораларнинг ҳудудий тузилмалар билан ишлаш жараёнига янгича ёндашувларни жорий этиб, эскирган бюрократик усуллардан воз кечилади.

Бунда, ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни тезкорлик билан мустақил ҳал этиш бўйича вазирлик ва идораларнинг ваколатлари янада кенгайтирилади.

Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан раҳбарларнинг ҳисобот бериш тизими йўлга қўйилади.

Шу билан бирга, Халқ қабулхоналари том маънода халқ овозини ифода этадиган тузилмага айланиши учун қўшимча ҳуқуқий асослар яратилади.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech