6 Октябрь 2021,18:00 78
Чоп этиш

Ҳеч ким эътибордан четда эмас

Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда “Пробация хизмати фаолиятида инсон ҳуқуқларининг таъминланиши ҳамда ўзаро ҳамкорлик” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида иштирок этди.
Жорий йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан ҳамкорликда назорат остидаги шахсларни иш билан таъминлаш мақсадида 655 маротаба “Ишга марҳамат” тадбирлари ташкил этилиб, 6000 нафардан ортиқ назоратдагиларга ишга йўлланмалар берилган бўлса, уларнинг 4900 га яқини иш билан таъминланган.
Муайян касбга эга бўлмаган 2400 нафардан ортиқ назорат остидагилардан 2 мингга яқини касбга йўналтириш бўйича ўқишга юборилган бўлса, қолган назоратдагилар ҳайдовчилик, қурилиш соҳаси, маиший хизмат кўрсатиш соҳаси, ободонлаштириш ва ҳоказо касбларга ўқитилди.
Бундан ташқари, пробация бўлинмалари назорати остида турган шахслар орасида тадбиркорлик ёки муайян фойдали меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлганларга ҳуқуқий ва бошқа масалаларда маслаҳатлар берилиб, уларга истеъмол кредитлари ажратилишида ҳар томонлама кўмак берилмоқда.
Тадбир иштирокчилари томонидан Пробация хизмати назорати остидаги шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, жамоат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликда самарали ташкил этиш борасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech