Мамлакатимизда аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш масаласига давлат сиёсати даражасида эьтибор қаратилаётгани бежиз эмас. Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган туб ислоҳотлар ана шундай тамойил ва юксак мақсадга қаратилган. Хусусан, Бухоро вилоятида жойлашган Қоракўл, Олот, Қоровулбозор, Пешкў туманларида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган бўлиб, ҳар бир туманнинг 6 та чекка маҳалласида ушбу тадбир амалга оширилади.
Жараён Қоракўл тумани “Осиё” маҳалла фуқаролари йиғини намунасида бошлаб берилди.
Тадбир давомида “Кексалар ҳафталиги” доирасида якка-ёлғиз яшайдиган нуронийларга иситиш печлари совға тариқасида тақдим этилади.