Гендер тенглик 14 Сентябрь 2021,10:00 89
Чоп этиш

Иқтидорли хотин-қизларларни қўллаб-қувватлашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2021 йил 28 майда тасдиқланган “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси” асосида “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2021–2022 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури” қабул қилинган.

Дастурда қатор вазифалар қаторида тегишли вазирлик ва идоралар олдига “Иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш ва раҳбарлик лавозимларига тайёрлашни тизимлаштириш ва яқин келажакка мўлжалланган стратегик вазифаларни белгилаш” бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Куни кеча Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида мазкур лойиҳани амалга оширишга масъул Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Мактабгача таълим, Инновацион ривожланиш, Туризм ва спорт, Маданият вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Бадиий Академия, Маънавият ва маърифат марказининг масъул вакиллари иштирок этишди.

Қизғин мунозара шаклида ўтказилган мулоқот давомида мавзуга доир қатор таклифлар ўртага ташланди ҳамда келгусида амалга оширилиши зарур бўлган режалар муҳокама этилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech