Жамият 10 Октябрь 2021,13:44 71
Чоп этиш

Бухоро вилояти Қоракўл туманида хам хотин-қизлар тадбиркорлиги маркази очилиши режалаштирилди

Узоқ муддат бола парваришлаш таътилида бўлган, мушкул иқтисодий аҳволга тушган аёлларни меҳнат бозорида талаб этилаётган касблар бўйича қайта тайёрлаш ва уларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш, шунингдек, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган аёлларни марказларга жалб этиш ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва KOICA ташкилотлари маъсуллари биргаликда Бухоро вилояти Қоракўл туманида хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш маркази очилиши режалаштирилган бинони кўздан кечирдилар. Тадбирда туман хокими ўринбосари ва ҳудудий бошқарма бошлиғи иштирок этдилар ва уларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Сўнг мутасаддилар кейинги манзилга йўл олдилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech